|
(а)ни қўшди Abu Muslim
09.06.10 10:31 |
|
|
|
|
Москвада халқаро «Moscow Halal Expo 2010» кўргазмаси очилди |

Кеча Москвада Россия Муфтийлари кенгаши ва «Ҳалол» стандартизация ва сертификация маркази томонидан ташкил этилган халқаро «Moscow Halal Expo 2010» кўргазмасининг биринчи куни бўлиб ўтди.
|
|
(а)ни қўшди Abu Muslim
18.05.10 01:22 |
|
|
|
|
7 - 9 июн кунлари халқаро Moscow Halal Expo 2010 кўргазмаси ўтказилади |

«Muslimeco» хабар беришича, 2010 йил 7 - 9 июн кунлари Россия пойтахтида биринчи халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмасини ўтказиш режалаштирилаяпти.
Бу россиялик ҳалол озиқ-овқат, косметика, фармацевтика маҳсулотлари, ҳамда ҳалол молия ва туризм хизматларини таклиф қилаётган тадбиркорларга ўзларини халқаро миқёсда намоён этишлари, малакаларини оширишлари, тажриба алмашишлари, миллий ва халқаро ҳамкорлик ришталари ўрнатишлари учун ўзига хос имконият бўлади, деб ҳисоблайди тадбир ташкилотчилари.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтдаги россиялик мусулмонлар орасида диний онгнинг ўсиши натижасида ҳалол маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Бу жараён нафақат миллий ишлаб чиқарувчиларнинг, балки хорижий ишлаб чиқарувчиларининг ҳам Россия ҳалол бозори салоҳият ва истиқболига бўлган қизиқишини кучайтирмоқда.
Moscow Halal Expo 2010 доирасида маҳаллий ва хорижий ҳалол индустрия вакиллари стендлари фаолият юрғазиши, бизнес-презентациялар, семинар ва мунозаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида ҳалол маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш масалалари тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериш кўзда тутилган. |
Охирги янгиланган ( 10.12.10 12:38 )
|
|
|
(а)ни қўшди Abu Muslim
25.05.10 04:04 |
|
|
|
|
Брунейда ҳалол фармацевтика тамойиллари ишлаб чиқилди |

Бруней биринчилардан бўлиб ҳалол фармацевтика тамойилларини ишлаб чиқиб, жаҳон ҳалол индуструияси пешқадамлигига даъво қилмода, деб ҳабар беради Meshit.kz.
Бруней Иқтисодий ривожланиш бошқармаси бошлиғи Винсент Чеонг таъкидлашича, Бруней ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари ишлаб чиқариш меъёрларини қабул қилган биринчи давлат ҳисобланади.
Бу меъёрлар давлат идоралари томонидан тасдиқланишдан аввал Бруней Ислом кенгаши томонидан ҳам маъқулланган эди. Меъёрларни тасдиқлаш чоғида, Бруней Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишлаб чиқарилаётган ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари клиник хавфсизлигини ҳамда уларнинг тегишли сифатга эга бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилди. Мазкур меъёрлар Бруней ҳудудидаги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари, хорижий фармацевтика воситалари ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам қўлланилиши кўзда тутилган. Чунончи, Брунейнинг Ламбак Канан ҳудудида янги фармацевтика заводи қурилишига 12 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирган Канаданинг Viva компанияси ўз фаолиятини юқоридаги меъёрлар талабларига мувофиқ олиб бориш ниятида. Шу муносабат билан давлат томонидан ҳалол ишлаб чиқариш меъёрларини тасдиқланиши ва назорат қилиниши уларни ишончлилик даражасини янада кучайтиради, деб фикр юритмоқда мутахассислар. Бу ўз навбатида Брунейда ишлаб чиқарилган ҳалол фармацевтика воситаларига дунё бозорида ҳам талабнинг ошишига олиб келиши табиий. Демакки давлат томонидан амалга оширилаётган чоралар мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиб, Бруней экспорт салоҳиятини, ҳамда давлатнинг умумий иқтисодий фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда деган хулоса ўринли. |
Охирги янгиланган ( 10.12.10 12:38 )
|
|
(а)ни қўшди Abu Muslim
15.05.10 15:43 |
|
|
|
|
Ҳалол маҳсулотларга ихтисослашган МДҲ ҳудудидаги илк логистика маркази ишга тушди |

«Ислам в РФ» ҳабар беришича, Татарстон пойтаҳти Қозонда ҳалол маҳсулотларни сақлаш ва етказиб бериш маркази ишга тушди. «Q-Park» логистика терминалида очилган янги марказ Россия ва МДҲ ҳудудида ҳалол маҳсулотлар логистикасига ихтисослаштирилган бириничи корхона бўлди.
Марказ ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчиларига уларнинг товарларини сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш бўйича хизматлар кўрсатади, ҳамда бундай маҳсулотларнинг чакана савдосини кенгайтиришга кўмаклашади.
Лойиҳа бошқарувчиси Гумар Кадировнинг таъкидлашича, хозирда Россия ҳудудида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларнинг асосий муаммоси истеъмолчиларга тайёр маҳсулотларни етказиб беришнинг ягона тармоғи йўқлигидадир.
Янги марказ эса айнан шу муаммони ижобий ечишга қаратилган бўлиб, у анъанавий тайёр маҳсулот логистикаси андозалари асосида ҳалол маҳсулотлар логистикасининг халқаро меъёрлари талабларига мувофиқ ташкил этилган.
«Агар ҳозирда кичик ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларни бошқа ҳудудларга етказиб беришда уларни ҳалол бўлмаган маҳсулотлар билан бирга юборишга мажбур бўлсалар, янги марказ ёрдамида бир неча ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳамкорлиги асосида бир транспорт воситасида фақат ҳалол маҳсулотлар ташилиши таъминланади», дейди жаноб Кадиров.
Ҳозирда янги марказ 500 м2 ҳудудни эгалламоқда. Келгусида унинг ҳудудини 21 000 м2 гача ошириш режалаштирилган.
Лойиҳа Исломий тадбиркорлик ва молия тизимларини ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил қилинган бўлиб, унинг расмий тақдимот маросини шу йил 28-29 июнда Қозонда бўлиб ўтадиган Исломий тадбиркорлик ва молия тизимлари Халқаро саммити доирасида ўтказиш режалаштирилган. |
Охирги янгиланган ( 10.12.10 12:38 )
|
|
|
|
|
|
13 саҳифаси 14 дан |