Агар бу мамлакат дунёдаги биринчи рақамли пальма мойи ишлаб чиқарувчи бўлса, у қандай қилиб ухлаб ётган гигант бўлиши мумкин? Сўнгги воқеалар ва уларнинг ҳалол озиқ-овқат саноати салоҳиятига таъсирини ҳисобга олсангиз, жавоб аниқ бўлади. Истеъмолчиларнинг соғломроқ озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишга намоён бўлган хоҳиши бутун дунё бўйлаб пальма мойига бўлган талабнинг ортиб боришига асосий сабаб бўлмоқда. Пальма мойининг бошқа мой навларига нисбатан мукаммал истеъмол хусусиятларининг устунлиги, унинг соғлиқ учун фойдаси, озуқавий қиймати ва бошқа қимматли сифатларининг кенг тарқалганлиги ундан озиқ-овқат ва техник мақсадларда фойдаланадиган истеъмолчилар афзал кўришининг ошишига олиб келди. 2001 йилда бошланган қорамол қутуриши (ингл. Mad-cow disease) эпидемияси ҳам глобал истеъмол талаби ўсимлик мойларига қаратилишига ҳисса қўшди. Сертификатлаш органлари аниқлаганидек, пальма мойи асосидаги озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол учун яроқли ҳисобланади, чунки улар генетик модификация қилинган материал ва ёғ кислоталарини ўз ичига олмайди. Пальма мойига асосланган техник маҳсулотлар ҳам атроф-муҳитда қайта ишлаш ва биологик парчаланишга қодир, шунинг учун улар ҳалол ва таййиб тушунчаларига мос келадиган экологик тоза ёқилғи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Турли хусусиятларга эга бўлган озиқ моддаларга бой бўлган мезокарпий ва мой пальмасининг ўзаги уларни техник шартларга кўра ёғ хусусиятлари берилиши керак бўлган рецептларда ишлатиш мумкин. Турли технологиялар қайта ишловчига мижоз томонидан белгиланган ҳар қандай хусусиятларга эга мой асосидаги турли моддалар билан таъминлаш имконини беради. Мойли кимёвий моддалар деб ҳам аталадиган мой асосидаги бу таркибий қисмлар мойлар ва ёғлардан олинади. Улар нефть-кимё маҳсулотлари каби совун, ювувчи воситалар, косметика, озиқа эмульгаторлари ва ҳатто гўдаклар учун сут аралашмаси тайёрлашда фойдаланилади.
Пальма мойи ҳалол ўрин босувчи сифатида
Истеъмолчиларнинг соғломроқ озиқ-овқат маҳсулотларини афзал кўриши таркибида ҳайвон ёғлари, масалан, мол ёғи бўлган маҳсулотларга зид равишда, таркибида ўсимлик ёғлари бўлган маҳсулотларга талабнинг ўсишига олиб келди. Қаттиқ ҳайвон ёғлари - ҳайвонларнинг тўқималари ва ёғ қатламларидан, айниқса сигир ёки қўйларнинг буйрак ёнидаги (ички) ёғларидан олинадган мой. Соф ҳайвон ёғи қаттиқ, ҳидсиз ва таъмсиз бўлиб, тижорат мақсадларида одатда ички ёғни ёпиқ бакларда қиздириш (эритиш) йўли билан олинади. У совун, озиқ-овқат мойлари ва мойли кимёвий моддалар ишлаб чиқаришда фойдаланилади, бу эса уни фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ҳам яроқли қилади. Саноатда ҳайвон ёғи бевосита мол ёғи ёки қўй ёғи сифатида белгиланмайди. Шунинг учун тижорат ёғи кўпинча бошқа ҳайвонлардан, масалан, чўчқадан олинган моддаларни ўз ичига олади. Шундай қилиб, пальма ёғи ҳосилалари ҳайвон ёғи ўрнини босувчи бўлиб хизмат қилиши мумкин; бу ўрнини босувчилар соғлом ва шунингдек, ҳалолдир. «Ҳосила мойларга келадиган бўлсак, ҳақиқатда улар ўсиликлардан ёки бошқа манбалардан олинган икки ёки учта таркибий қисмнинг кимёвий реакцияси натижасини ифодалайди», дейди «Нейчурал Олеокемикалз Сдн Бхд» («Нат Олео») фирмасининг маркетинг бўйича катта менежери Ҳофиз Жамолиддин. «Агар нон ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг таркибида эмульгатор бор, гигиена воситалари, масалан, тиш пастаси ва тиш эликсирида глицериндан фойдаланилади. Бу эмульгатор ёки глицерин ниманинг асосида тайёрланган экани бизга номаълум. Одатда қандайдир фирма номлари, масалан, PEG ёки Е литераси ҳарфлар билан қўлланади. Улар қандай ҳайвондан олингани, бу ҳайвон ислом қоидаларига мувофиқ сўйилганми, йўқми – буни ҳам билмаймиз», - дейди у.
Бозорни билмаслик
"Ҳалол масалаларда саводлироқ бўлиб, мусулмонлар турмуш тарзини ўзгартира бошлайдилар, аммо туб ўзгаришлар вақт талаб қилади, чунки ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти ҳали ҳам мусулмонлар эмас. Мусулмонлар эса ҳалол маҳсулотлар сотилишини талаб қилмайди, эҳтимол улар бозор ҳолатидан бехабар бўлгани учундир", - дейди «Нат Олео» бош менежери Ҳожи Абдулраҳмон Сулаймон. Ҳожи Абдулраҳмон Сулаймоннинг хабар қилишича, «Нат Олео» ҳалол сертификатлашдан ҳам, кошер сертификатлашдан ҳам ўтиб, Европа ва АҚШдаги истеъмолчилар бу талабларга жавоб беришни талаб қилаётганини, натижада бутун таъминот занжири охир-оқибат ўзгараётганини таъкидлаб ўтди. «Тўғрироғи, мусулмонлар чўчқа гўштини истеъмол қилишмайди, лекин, шу билан бирга, чўчқа гўшти учун ишлатиладиган идишлардан фойдаланишимизга йўл қўйилмайди. Худди шу нарса озиқ-овқат ёғи учун ҳам тааллуқли. Гарчи пальма мойи ўз-ўзидан ҳалол бўлсада, лекин агар у ҳаром маҳсулотлардан алоҳида сақланмаса, ҳалол мақомини йўқотади ва яроқсиз бўлиб қолади. Маҳсулот тайёрлаш, сақлаш ва ташиш шароитлари бошидан охиригача ҳалол бўлиши керак. Бутун таъминот занжири ҳалол бўлиши шарт. Европа ва Қўшма Штатлардаги харидорлар шу кунларда кошер маҳсулотларини талаб қилмоқда. Бундай харидорларнинг сони оз бўлса-да, улар ишлаб чиқарувчиларни қўзғатишга муваффақ бўлдилар. Улар аллақачон кемада маҳсулотлар ташиш учун бак «кошер» эканлиги ҳақида қизиқа бошладилар. Агар у илгари ҳайвон ёғи билан тўлдирилган бўлса ва сиз бакни уларнинг талабларига кўра тозаламаган бўлсангиз, улар буни кошер деб тан олмайди ва маҳсулот харид қилмайди. Ҳалолга келадиган бўлсак, биз энди ишлаб чиқариш босқичига етиб келдик. Афсуски, транспорт воситасида ташиш ва дистрибуция ҳали бу даражага етгани йўқ», хулоса қилади Ҳожи Абдулраҳмон.
Истиқболлар умид уйғотади
АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар бўйича Бошқармаси томонидан илгари сурилган, хаддан ташқари ёғли кислоталар мавжудлигини ёрлиқларда кўрсатиш талаби ва Жаҳон савдо ташкилотининг 2006 йил январдаги тавсиялари бўйича пальма мойи импортга етказиб бериш бўйича Хитой тариф ставкаси квотасининг бекор қилиниши Малайзия пальма мойи саноати келажагига ижобий таъсир этган икки омил бўлди. «АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар бўйича Бошқармаси қарори АҚШ да гидрогенланган соя мойи истеъмолига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади ва якуний ҳисобда, пальма мойи учун ижобий аҳамиятга эга бўлади. Баҳоларга кўра, ёрлиқлар ҳақида қонун ҳужжати 2,5 млн тоннага яқин қисман гидрогенланган ўсимлик мойига дахл қилади. Ушбу қарор кучга киргач, пальма мойи тўлақонли алмаштирувчи ролини эгаллайди, чунки гидрогенлашни талаб қилмайдиган табиий ярим-суюқ ёғли модда ҳисобланади», деди «Голден Хоуп Плантейшнз Берхад» корхоналар гуруҳи ижрочи директори ва Малайзия пальма мойи ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси директори Дато Сабри Ахамад. Ҳозирги кунда йилига 14 млн. тонна хом пальма мойи ишлаб чиқараётган Малайзия дунё бўйича ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришининг 46%ини таъминлайди ва йилига 12 млн тонна маҳсулот ишлаб чиқарувчи Индонезиядан озгина ўзиб кетган ҳисобланади. Ушбу тармоқ маҳсулотлари экспортидан олинган даромад 30 млрд. Малайзия долларини ташкил қилди. Экспорт дунёнинг 150 мамлакатини, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Европа Иттифоқ мамлакатларини қамраб олди. «АҚШ каби кучли иқтисодиёт субъекти томонидан қабул қилинган қарор Ҳиндистон, Хитой ва Япония каби бошқа бозорларда ижобий занжир реакциясига сабаб бўлади. Хитой бозорининг очилишига келадиган бўлсак, биз европалик бир ҳамкорни белгилаб олдик ва биргаликда маҳсулотимизни Хитойга чиқарамиз. Умид қиламизки, кунига 100 онтейнердан юк жўнатамиз, лекин ҳозир бу кўрсаткич 4-5 контейнерга тенг», деди «ММ Витаойлс Сдн Бхд» директори Мазлан Муҳаммад. Малайзия пальма мойини Хитойга экспорт қилиш 2004 йилгача 3,1 млн тонна даражада бўлиб, бу Хитойга пальма мойи умумий импорт ҳажмининг 70 фоизига мос келган. Яқин йилларда бу рақамни йиллик 4-4,5 млн тоннага етказиш кўзда тутилган, бунда қисқа вақт ичида ушбу маҳсулот нархининг ўсиши кутилмокда. Техник жиҳатлардан ташқари, харид қилинадиган пальма мойи миқдори учун чегирмалар соя мойини харид қилгандаги чегирмалардан анча қулай. Талабнинг ўсиши АҚШ га Малайзия пальма мойи экспортининг 2003 йил 263 минг тоннадан 2005 йил январь-ноябрь ойларида ярим миллион тоннагача ўсишига олиб келди. «Талабнинг ошганлиги туфайли биз таъминотни ҳам оширамиз, бу ўтган 10 йил давомида бизнинг режаларимиздан ўрин олганди. Паьма мойи нархи маълум бир шаклланиш даврида 1500-1600 Малайзия долларигача ўсишини кутяпман. Ушбу товарни етказиб бериш характери мураккаблиги билан боғлиқ биологик дизель ёқилғи, мой кимёси ва иқтисодиётнинг глобаллашуви билан боғлиқ сўнгги воқеаларни ҳисобга олиб, нархлар барқарор ва қулай бўлиши кутиляпти», таъкидлади Дато Сабри. Бошқалар ҳам унинг фикрига қўшилади. Қишлоқ хўжалиги майдонлари ва товарлар вазирлиги парламент котиби Лип Йонгнинг айтишича, пальма мойининг бир тоннаси 1400 Малайзия долларига тенг жорий нархлари «қулай» даражада ушлаб турилибди ва ҳукумат учун бу нархнинг 2000 Малайзия долларигача кўтарилиши керак эмас. «Бизнинг мойимиз бошқа 16 турдаги мойлар билан рақобат қилиш имкониятига эга. Чегирмалар соя ёғига нисбатан қулай. Агар мойимизнинг нархи жуда кўтарилса, у рақобатбардош бўлишни тўхтатади», деди у.
Биодизель ёқилғиси истиқболлари
Пальма мойи нархи, бошқа энг тарқалган товарлар нархи каби, ҳар доим ҳам юқори даражада сақланмайди. 2000 йилда нархларнинг тоннасига 700 Малайзия долларига тушиши ва нефть нархининг ошиши пальма мойидан ёқилғи сифатида фойдаланишга қаратилган илмий тадқиқотларни жадаллаштирди. Малайзияни ривожлантириш Тўққизинчи режасининг ажралмас қисми бўлган ҳукуматнинг биоёқилғи соҳасида миллий сиёсат дастури ёқилғи таъминотидаги бу бўшлиқни зудлик билан тўлдиришга қаратилган кўринади. Биоёқилғидан фойдаланишни рағбатлантириш орқали ҳукумат пальма мойи нархларини барқарорлаштириш учун дастлабки чораларни кўрмоқда. Шу тариқа Малайзия дизель ёқилғи импорти 5%, яъни ярим миллион тоннага қисқаради. Бир тоннаси 1400 Малайзия доллари бўлган ҳолда пальма мойи унинг нархи бир тоннаси 1700-2000 Малайзия доллари атрофида бўлган импорт дизель ёқилғидан анча арзон. Саноати ривожланган мамлакатлар ҳозирда БМТ Киото протоколини бажариш учун атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни камайтириш йўлларини изламоқда, чунки биоёқилғининг ёниш маҳсулотлари таркибида карбонат ангидрид йўқлиги сабабли унинг учун атмосферага зарарли моддалар чиқарилигиа конуний асосда квота сотиб олишга эҳтиёж йўқ. БМТ ва АҚШ биодизель ёқилғи муқобил манбаларини қидириб, уни ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда. Бу икки минтақада биодизель ишлаб чиқариш уларнинг ўрнини тўлдириш керак бўладиган ўсимлик мойлари тақчиллигини яратади, пальма мойи эса талабни қондириш мақсадида бу тақчилликни тўлдириш учун энг арзон ва энг соғлом муқобил восита ҳисобланади. Йилига 750 минг тонна пальма мойи экспорт қилиб, Малайзия 1,7 млрд. Малайзия доллари ишлаб топиши мумкин. «Биз келаси йил Европада пальма мойи дизель ёқилғисига кўпроқ фойдаланилишини кутяпмиз. Ҳозир у ерда пальма мойидан қиммат бўлган рапс мойидан фойдаланиляпти. Бу эҳтиёжларга камида 500 минг тонна пальма мойи фойдаланилиши кутиляпти», деди Дато Сабри. Ҳозирда Малйзияда мойли пальма майдонлари 4 млн. гектарга яқин. Башоратларга кўра бу майдонлар 5-6 млн. гектарга етиб, 2020 йилда тўлиқ фойдаланилиши кутилган. Бундай майдонлар билан Малайзия саноати биодизель ёқилғига ўсиб бораётган дунё талабини қондириш учун етарли миқдорда пальма мойи ишлаб чиқара оладими? Бу саволга жавоб, Дато Сабри фикрига кўра, пальма дарахтлари ҳосилдорлигини оширишдадир. "Малайзия биодизель ёқилғисига бўлган талабни қондириш учун пальма мойини етарли миқдорда ишлаб чиқаришга қодир. Ҳосилдорликка келсак, малайзиялик ишлаб чиқарувчилар пальма мойи ҳосилдорлигини гектарига жорий 4 тоннадан 8 тоннагача, сарфланган хом ашёдан тайёрланган экстрактнинг улуши 19% дан 25% гача ва FFB ишлаб чиқаришни гектарига 20 тоннадан 40 тоннагача оширишлари керак бўлади. FFB ишлаб чиқаришни «Голден Хоуп» компанияси селекциячилар томонидан чиқарилган GH-500 клонланган пальма ёрдамида оширилиши мумкин. "Дизел ёнилғисига бўлган талабни қондириш мумкин бўлса-да, эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки ҳозирда ишлаб чиқарилаётган пальма мойининг 90% озиқ-овқат мақсадларида ишлатилади. Биз озиқ-овқат мақсадларида ва ёқилғидан фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган мой улушларининг мувозанатига эришишимиз керак", - дея хулоса қилди Дато Сабри. Пальма мойи ёғ ва мойларга бўлган дунё талабини мувозанатлашда бемалол ижобий роль ўйнашни давом эттириши мумкин. Малайзия томонидан экологик пальма мойи давра столига (КСЭПМ) кўрсатилаётган катта ёрдам ҳам тармоққа ва бутун жамиятга фойда келтириши мумкин, чунки пальма мойи ишлаб чиқариш ва истеъмоли иқтисодиёт, жамият ва атроф-муҳит яшаш қобилиятини таъминлайдиган усул билан амалга оширилиши зарур. Ҳалол маҳсулотларга талаб ортиб бораётгани, Қўшма Штатларда янги Қонунчилик қоидалари, Хитой билан божхона чегараларининг очилиши ва биодизель ёқилғининг ажойиб истиқболлари пальма мойига бўлган талабнинг янги кўламини яратади ва уни қўллашнинг янги йўналишларини очади. Халол саноатнинг уйқудаги гиганти уйғонсин!
Абу Муслим таржимаси
|