|
Ҳайвонларнинг қайси аъзоларини еб бўлмайди? |

Савол: Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қайси аъзоларини еб бўлмайди? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақда Имом Алоиддин Косоний раҳматуллоҳи алайҳи бундай деган: «Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг ейиш ҳаром бўлган золарини баён қилсак, улар еттитадир: 1. Бўғзидан отилиб чиққан қон. 2. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси. 3. Ҳайвоннинг мояги. 4. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси. 5. Безлар. 6. Сийдик қопи. 7. Ўт пуфаги. Бу етти аъзонинг ҳаромлигига сабаб, Аллоҳ таолонинг: «У (пайғамбар] уларга пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади», дегани учундир (Аъроф сураси, 157-оят). Зеро, бу етти аъзодан соғлом табиат эгаси ҳазар қилади. Шунинг учун ҳам улар ҳаром ҳисобланади (“Бадоеъус саноеъ" китоби). Валлоҳу аълам.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Фатво маркази директорининг "Фатволар Тўплами" китобидан
|