Хабарлар
PDF Печат E-mail
Нопок нарсаларга тааллуқли ҳукмлар

Савол: Қайси кишининг оғиз суви нажас ҳисобланади?
Жавоб: Ўликнинг оғиз суви нажас ҳисобланади. Бу ҳукм «Баҳрур-роиқ»да очиқ баён қилинган. Аммо ухлаётган кишининг оғиз суви покдир. «Жомеул музмарот»да: «Ухлаётган кишининг оғзидан суви оқиб кийимига тегса уни нопок қилмайди, чунки у покдир. Бу сувнинг қориндан келгани ё оғиздан келгани ҳам баробар покдир. Чунки оғиздан чиқадиган сув балғамдан пайдо бўлади. Шунга кўра, у олдин қандай бўлса, ўшандай пок бўлади. Шунга фатво берилган. «Кубро»да шундай келган.

Савол: Қайси тўнғиз пок ҳисобланади?
Жавоб: Денгиз тўнғизи покдир. У каби барча денгиз ҳайвонлари ҳам покдир(Яъни, денгиз ҳайвонлари пок, аммо улар ичидан баликдан бошқасини ейиш ҳалол эмас). Бу ҳукм «Қуня»да «Шарҳу Қудурий»дан ва «Фатаво Абул Фазл Кирмоний»дан нақл қилинган.
Савол: Қайси маний пок ҳисобланади?
Жавоб: Инсондан, ит ва тўнғиздан бошқа ҳайвонларнинг манийси пок ҳисобланади. Бунда уларнинг гўшти ейиладиган ё ейилмайдиган бўлишининг фарқи йўқ. Ит ва тўнғизнинг манийси нажас эканига барча уламолар иттифоқ қилганлар. Мана шу энг тўғри ҳукмдир. Баъзи уламолар: «Барча ҳайвонларнинг манийси нажас ҳисобланади», деганлар. Баъзи уламолар: «Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг манийси пок бўлади, бошқалариники эса нажас бўлади», деганлар. Жунфурий раҳматуллоҳи алайҳ «Ҳидоя»нинг ҳошиясида шундай деган.
Савол: Қайси ҳайвоннинг терлаган тери нажас ҳисобланади?
Жавоб: Ахлат ейдиган сигирнинг терлаган тери нажас қисобланади. «Жомеур-румуз»да шундай келган. Бу ҳақи-даги ҳукмлар унда батафсил келган.
Савол: Қандай инсон нажас ҳисобланади?
Жавоб: Кофир майит нажас ҳисобланади. «Баҳрур-роиқ»да шундай келган.
Савол: Бадандаги қайси намлик нажас ҳисобланади?
Жавоб: Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳларнинг ҳукмларига кўра, ташқи фарждаги намлик нажас ҳисобланади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳукмларига кўра, у ҳам бадандаги бошқа намликлар сингари пок ҳисобланади. «Дуррул мухтор»да шундай келган.
Савол: Қандай инсоннинг сўлаги нажас ҳисобланади?
Жавоб: Хамр1 (маст қилувчи ичимлик) ичган кимсанинг пчган пайтдаги сўлаги нажас ҳисобланади. Аммо сўлагини уч марта ютса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздларида унинг оғзи пок бўлади. Чунки у зотнинг наздларида суюқ нарса покланиши учун унга ташқаридан пок нарса куйиш шарт эмас. «Мажмаул анҳур»да шундай келган.

 

Абдулҳай Лакҳнавийнинг
"Нафъул муфтий" асари таржимаси ва изоҳлари

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.