Хабарлар
PDF Печат E-mail
Нопок ва ҳаром нарсалардан фойдаланишга тааллуқли масалалар

Савол: Ёритиш учун нопок ёғни ёқиш мумкинми?
Жавоб: Ҳа, мумкин. «Матолибул муъминин»да «Шарҳу Ҳумайдиддин ала Ҳидоя»дан шундай нақл қилинган.


Савол: Таом ёки нон нажас бўлиб қолса, уни гўшти ейиладиган ҳайвонга едириш мумкинми?
Жавоб: Йўқ, мумкин эмас. «Қуня»да Қози Абдулжаббордан қуйидагича нақл қилинган: «Агар нон нажас бўлиб қоладиган бўлса, уни ёш болага, ё ақли заифга, ёки гўшти ейиладиган ҳайвонга едириш мумкин эмас».

Савол: Кийим нажас бўлиб қолса, уни намоздан ташқарида кийиш мумкинми?
Жавоб: Агар бошқа кийим бўлса, уни киймаслик лозим бўлади. Нажас кийимни фақат поклагандан кейин кийилади.
«Нисобул иҳтисоб»да: «Нажас кийимни кийиш жоиз бўлмайди. Фақатгина ундан бошқа кийим топа олмаса, уни кийишга рухсат бўлади», дейилган.
«Қуня»да Қози Абдулжаббордан қуйидагича нақл қилинган: «Нажас кийимдаги нажосат дирҳам миқдоридан ортиқ бўлса ва унинг бошқа пок кийими ҳам бўлса, нажас кийимни кийиш макруҳ бўлади. Исмоил мутакаллимдан қуйидагича нақл қилинган: «Нажас кийимни кийиш агар кийимнинг тўртдан бир микдорича нажас бўлган бўлсагина, кийиш макруҳ бўлади». «Шарҳу Саббоғий»да: «Бу ҳукм, яъни ундаги нажас тўртдан бир миқдоридан кам бўлса уни кийиш мутлақ жоиз эканига ишорадир», дейилган.

Савол: Деҳқонлар ва боғбонлар дарахтлар ва экинларга одамнинг ахлатини солишлари мумкинми?
Жавоб: Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ: «Агар аралаштирганда ахлатдан кўра тупроқ кўпроқ бўлса, мумкин», деган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайхдан бу ҳақида иккита ривоят келган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо бу ишни макруҳ санаган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо агар ерларини деҳқонга берадиган бўлса, ерларига одамнинг ахлатини солмасликни шарт қилар экан.
Энг тўғри ҳукм Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳукмидир. «Нисобул иҳтисоб»нинг қирқ тўртинчи бобида шундай келган.
Зайлаъий раҳматуллоҳи алайҳ «Табйинул ҳақоиқ»нинг «Байъус саҳиҳ» (Тўғри савдо) бобида: «Абу Ҳанифараҳматуллоҳи алайҳнинг наздида одам ахлатининг ўзидан фойдаланиш жоиздир», дейилган.

Савол: Хамрнинг чўкмасини соч тарашда ишлатиш мумкинми? Айрим аёллар сочларини ялтиратиш мазкур чўкмадан фойдаланадилар.
Жавоб:
Бундай қилиш жоиз эмас. «Мухтасарул виқоя» да шундай келган. Чунки бундай қилиш ҳаром нарсадан фойдаланишнинг бир туридир. Ҳаром нарсадан фоидаланиш эса жоиз эмас. «Биржандий»да шундай келган.
Яна «Ҳидоя»даги ҳукмдан мазкур нарса билан соч тарашнинг макруҳ экани ҳам билинади. Бундан унинг ҳаром экани назарда тутилган. Агар: «Бундай дейиладиган бўлса, гўнгга нима деб ҳукм қилинади? Ахир ундан таппи қилиб фой даланилади-ку», десангиз, мен қуйидагича жавоб берман «Нажасдан уни йўқ қилиш учун фойдаланиш жоиз бўлади. Масалан, хамрдан тозалашда, нажас кийимни ювишда ҳамда сиркага айлантириб ундан фойдаланиш мумкин. Бундан ҳам яъни таппидан ҳам шулар сингари фойдаланиш жоиз бўлади.

 

Абдулҳай Лакҳнавийнинг "Нафъул муфтий" китобидан
Абдулқодир Абдур Раҳим таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.