Ҳозирги кунда борган сари кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари ёки ресторан баннерларида "ҳалол" ёрлиғини кўришингиз мумкин, бу ажабланарли эмас - Ислом дунёдаги иккинчи йирик диндир. Ҳалол дегани бу – рухсат этилган нарса маъносини англатади, ҳаром эса - тақиқланган нарсалар. Мусулмонлар улар таркибида чўчқа гўшти ва спирт бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишлари тақиқланади.
Ёғ кислоталари, желатин, ланолин, кератин, аллантоин ва коллаген чўчқа ёғидан олинади, улар шампун, крем ва кондиционерларда учрайди. Тери косметик воситаларни сингдириши, аёллар лаб бўёғини ва лабга суриладиган ялтироқларни еб қўйиши сабабли мусулмон косметика саноати ривожланди. Shiseido каби кўплаб йирик косметика брендлари алоҳида ҳалол косметика йўналишларини тақдим қилмоқда. Inglot, мисол учун, намоз олдидан таҳорат пайтида ювиб ташлаш мумкин бўлган лак тақдим қилинди. Maybelline, Estee Lauder, The Body Shop, Garnier, Nivea, Biotherm, L'oreal, MAC ва бошқа кўплаб маркалар ҳам ишлаб чиқаришда чўчқа ёғини ишлатмайди, лекин кармин каби ҳаром саналган элементлар бор-йўқлигини билиш учун маҳсулот таркибини ўқиш зарур. Биз мусулмон косметикасини ишлаб чиқишга тўлиқ ихтисослашган ва «Ҳалол» сертификатига эга бўлган энг йирик косметика брендларни тўпладик. Уларнинг маҳсулотлари таркибида спирт, ҳайвонот маҳсулотлари ёки кучли таъсир этувчи кимёвий моддалар йўқ, шунинг учун уларни вегетарианлар ҳам ишлатиши мумкин. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, барча табиий косметика турлари ҳам ҳалол эмас ва уларнинг таркибини диққат билан ўрганиб чиқиш зарур.
Amara Cosmetics
Шимолий Америкада пайдо бўлган илк мусулмон косметика бренди. Косметика маҳсулотлари Калифорнияда ишлаб чиқарилади. Тўлиқ декоратив саф билан ифодаланади - упа, пушти-кизил ёғупа, макияж учун чўтка, туш, помада ва лаб учун ялтироқлар ишлаб чиқаради. Таркибида ҳайвонлардан олинадиган моддалар, спирт ва парабенлар йўқ. http://amaracosmetics.com
Massarat Misbah Makeup
Ушбу косметика маркасининг келиб чиқиши покистонлик бўлган, гўзаллик саноатида 35 йил меҳнат қилган ҳамда унинг ахлоқий тамойиллари ва дин талабларига тўғри келадиган косметика маҳсулотлари яратишни ният қилган Массарат Мизбах томонидан асос солинган. Массаратнинг ҳисоблашича, диний масаладан ташқари, одамлар кимёвий моддаларнинг терига таъсири ҳақида ўйлаб кўриши ва ҳайвонларда синаб кўриладиган косметикадан фойдаланишни тўхтатиши зарур. Маҳсулот нархлари анча арзон, маҳсулот турлари эса, хилма-хил – бу ерда жилосиз лаб бўёқлари, бронзерлар, суюқ «подводка» ва бошқа кўплаб нарсалар билан ифодаланган. http://www.masarratmakeup.com
Iba Cosmetics
Iba Cosmetics – биринчи ҳинд мусулмон косметика бренди. Унга АҚШ да ишлаган, лекин ватанига қайтишга қарор қилган опа-сингил Телилар асос солинган. Марка фалсафаси - ахлоқий косметика ишлаб чиқиш бўлиб, у мусулмонларга ҳам, вегетарианлар ва веганларга ҳам тўғри келади. Декоратив ва парвариш косметикаларидан ташқари, эркаклар ва аёллар учун таркибида спирт бўлмаган атир ва парфюмерия мавжуд. Косметика таркибида парабенлар, ҳайвон маҳсулотлари йўқ, у табиий ашёлардан тайёрланади. Мисол учун, кайала таркибида табиий углерод, қора седана ёғи, бодом ёғи, витамин Е ва алоэ вера бор. http://www.ibahalalcare.com
Hussana
Hussana маркаси шампунлар, кондиционерлар, душ учун геллар - супермаркетда сотиладиган маҳсулотларга муқобил вариантлар ишлаб чиқаради. Ювиниш учун гел, скраб, гигиеник помада ёки болалар учун косметика ҳам топиш мумкин.
Mihri Istanbul
Турк косметика маркаси Deren Chemicals 2012 йил «премиум» сифатли юз парваришлаш маҳсулотлари линиясини ишга туширди. Маҳсулотлар фақат календула, кэроб, қизил сув ўтлари ва яшил қаҳва экстракти каби табиий ва ўсимлик ингредиентларини ўз ичига олади. Маҳсулот линияси целлюлитга қарши крем, ажинга қарши крем, соч тўкилишига қарши зардобни ўз ичига олади.
FX mineral cosmetics
Ушбу марка Буюк Британиялик уч опа-сингил томонидан асос солинган бўлиб, ҳайвонларда синаб кўрилмайдиган минерал косметика чиқаради. Профессионал «тень» палитраси, шунингдек, сочилувчан минерал упа, юз ва тана бронзерлари, консилер ва праймер каби маҳсулотлар таклиф қиладиган кам сонли брендлардан бири. http://www.fxcosmetics.co.uk/
The Halal Cosmetics Company
Кремлар таркибида эркин радикалларга қарши курашадиган, терини озиқлантирадиган ва ультрабинафша нурлар таъсиридан ҳимоя қиладиган табиий антиоксидант, астаксантин ингредиенти бор. Маркага 2009 йил Буюк Британияда, кўкрак саратони ташхиси қўйилган Салма Чаудхри томонидан асос солинган. Ўшанда Салма у фойдаланиб келган оддий косметика таркибида кўплаб хавфли моддалар борлигини билиб қолган. 2013 йил The Halal Cosmetics бренди учун «Йил тадбиркори» номинациясида ғолиб чиқди. http://www.halalcosco.com/
Абу Муслим таржимаси |