Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ҳаромга қўл уриш мумкин эмас

«Ҳаром» луғатда ман қилишни англатади. Шариатда эса ҳеч қандай шубҳасиз, очиқ-ойдин равишда ман қи-линган нарса ҳаромдир. Буни билиб олиш учун алоҳи-да тайёргарлик кўришнинг кераги йўқ. Ароқ, нажосат тушган сув каби ичимликлар, чўчқа гўшти, Аллоҳнинг исми айтилмай сўйилган ҳайвонлар гўшти, эркак ки-шиларга ипак кийимлар ва никоҳида бўлмаганлар ила жинсий алоқада бўлиш кабилар ҳаромдир.
Шу билан бирга, ўзи ҳалол бўлган нарсаларга ша-риатда ман қилинган йўл билан эга бўлса, улар ҳам ҳаромга айланиб қолади. Мисол учун, зулм, ўғрилик, рибохўрлик, алдамчилик, порахўрлик йўли билан то-пилган ҳар бир нарса, ўзи қанчалик пок бўлса ҳам, то-пувчига ҳаромдир.
Шунинг учун ҳам уламоларимиз мутлақ ҳаромни «Узида ҳаромлик сифати бор ёки ман қилинган йўл би-лан топилган нарсадир», деб таърифлайдилар. Мусул-мон киши учун ҳаромдан ҳазар қилиш фарздир.
Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларни ҳаром йўл би-лан бировнинг молини ейишдан қатъий равишда қай-тарган.
Бировнинг мол-мулкини ҳаром йўл билан ейиш бу дунёда турли бало-офатларга, охиратда дўзах азоблари-га сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:
«Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (188-оят).
Имом Қуртубий: «Оятдаги "ботил йўл билан емаслик"ка ҳаромнинг барча турлари: қимор, алдамчилик, ҳаром нарсаларни сотиб мол топиш, ҳаром касбларни қилиб мол топиш ва бошқалар киради», деганлар.
Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:
«Ҳолбуки, У сизларга мажбур бўлганингиздан бошқа ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб қўйган-ку!» (119-оят)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамларга бир замон келурки, унда киши молни нимадан олганига парво ҳам қилмайди: ҳалолданми, ҳаромданми», дедилар».
Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шариф Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта мўъжизаларидан биридир. Ушбу ҳадиси шариф у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак оғизларидан чиққан пайтда кўпчилик мусулмонлар молни ҳалол-ҳаромига қарамай олиш деган нарсани умуман хаёлларига ҳам келтира олмас эдилар. Чунки мусулмонман, деган одам фақат ҳалол нарсани олиши, ҳаромдан ҳазар қилиши уларнинг фикри-зикри, бутун вужудига сингиб кетган эди. Аммо асрлар ўтиши билан кишилар Исломдан, иймондан узоқлаша бориб, охир-оқибат ҳалол билан ҳаромни фарқ қилмайдиган ҳолатга етдилар.
Кишилар ҳалолни қўйиб, ҳаромга ўзини урадиган, мол-дунё тўплаш йўлида ҳар қандай ҳаромдан, жирканчликдан, пасткашликдан тап тортмайдиган бўлишди. Ҳаттоки ҳалол бўлишга уринган кишини девоналикда, ақлсизликда айблайдиган даражага етдилар. Шундай қилиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва-салламнинг ушбу ҳадисда айтган гаплари юзага чикди.
Аслида эса инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарсалардан бири ҳам ҳалол-ҳаромни фарқлашдир. Дуч келган нарсани суриштирмай ўзиники ҳисоблаб, ундан фойдаланишга ўтиш ҳайвонга хосдир. Инсон эса бу нарса ҳалолми, ҳаромми, яъни фойдалими, фойдасизми, ўзиникими, ўзганикими, албатга сўраб-суриштиради.
Мусулмон киши эса ҳар бир нарса шариат рухсат берган тарзда бўлиши кераклигини тўлиқ тушунган ва масъулиятни сезган ҳолда, ҳар бир ҳаром нарса катта гуноҳ бўлишига эътиқод қилиб яшайди.
Ислом ақийдаси бўйича шариатда ҳаром ҳисоблан-ган нарсани ҳалол санаш кофирликдир. Ҳаромнинг ҳаромлигини билиб туриб, ундан ҳазар қилмаслик эса гуноҳи азимдир. Шунинг учун мусулмон киши нима ҳалол, нима ҳаром эканини яхшилаб билиб олиши ва ҳалол касбни ихтиёр қилиши керак.
«Мусулмон кишига бирор таом тақдим қилинса, ҳадя берилса ёки у бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, у нарсанинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраб-суриштириб олсин. Чунки бундай нарсалар вазиятга қараб гоҳида вожиб, гоҳида ҳаром, гоҳида мандуб ва гоҳида макруҳ бўлади», дейдилар уламоларимиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида яна бошқа бир мисол келтирадилар:
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«...Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси - ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».
Бухорий, Муслим, АбуДовуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
«Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир».
Ўша қўриқхонада подшоҳнинг ҳайвонларидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг юриши қатъиян ман қилинган. Ушбу қоидани бузган одам эса тегишли жазога тортилган. Подшоҳнинг жазосидан қўрққан одам қўриқхонага ўзи ҳам яқинлашмайди, ҳайвонини ҳам яқинлаштирмайди. Эҳтиёт бўлмаган одам эса подшоҳнинг жазосига тортилиши ҳеч гап эмас.
«Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси - ҳаром қилган нарсаларидир».
Яъни Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалар худди подшоҳнинг қўриқхонасига ўхшайди. Ким ўша ҳаром қилинган нарсаларга яқинлашса, унинг ҳаромга йўлиқиши осонлашади, ҳаром ишни қилган одам эса Унинг жазосига учрайди. Ҳаром ишни қилган одам учун икки дунёда ҳам турли-туман жазолар бордир.
Ҳаром нарсаларни еган, улардан фойдаланган кимсалар бу дунёда соғлиқлари бузилиши, турли бало-офатларга гирифтор бўлишлари ҳамда охиратда уларга ўзига яраша оғир жазолар тайин қилиниши муқаррар.
Ҳаром йўлдан мол топганларга ҳам бало-офатларга йўлиқиш, ибодати ва дуоси қабул бўлмаслиги каби руҳий-маънавий жазолар бор. Охиратда эса дўзах азоби бўлиши турган гап.
«Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Уша нарса қалбдир».
Бу иқтибосда «солиҳ» сўзи «бузуқ» сўзига қарама-қарши маънода ишлатилганига эътибор беришимиз керак.
Ушбу жумлаларда қалбнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти баён қилинмоқда.
«Қалб» деб луғатда «бир нарсани ағдаришга» нисбатан айтилади. У бир хилда турмай, у ёқ-бу ёққа ағдарилиб тургани учун ҳам «қалб» деб аталган. Ислом тушунчаси бўйича қалб икки хил: зоҳирий ва ботиний бўлади.
Зоҳирий қалб кўкракнинг чап томонида жойлашган конус шаклидаги гўшт парчасидир. У инсоннинг зоҳирий - жисмоний қисмига жон вазифасини ўтайди.
Ботиний қалб эса нуроний, латиф, билувчи нарса бўлиб, инсонни инсон қилувчи нарса ҳам ўшадир.
У инсоннинг ақлий, руҳий-маънавий ҳаётига тириклик бахш этади.
Қалб бизнинг тилимизда «юрак» ҳам дейилади. Ушбу ҳадиси шарифда таъкидланишича, қалб инсоннинг ёмон ёки яхши бўлиши учун асосий омил бўлар экан. Унинг ёмон ёки яхши бўлиши эса ҳалол ва ҳаромга боғлиқ.
Ушбу ҳақиқат қадим замонда фақат руҳий-маънавий жиҳатдан тушунилган. Ҳаромхўрлик қилган одам гуноҳкор бўлиши ва охиратда дўзахга тушиши маъносидагина тушунилган.
Ҳозирги кунда эса юрак жисмимизни ҳаётда ва соғликда тутиб турадиган нарса сифатида билинади. У ишлаб турса, жисмда ҳаёт бўлади, у соғлом бўлса, жисм ҳам соғлом бўлади, у хаста бўлса, жисм ҳам хаста бўлади, деб фикр қилинади.
Аслида эса ҳадисдан ушбу икки тушунчанинг умумлаштирилган маъноси тушунилмоғи лозим.
Илмий равишда собит бўлишига қараганда, Ислом шариатида ҳаром қилинган нарсаларни таом сифатида тановул қилган одам хасталикка чалинар экан. Чунки Ислом зарарли нарсаларни ҳаром қилган. Ҳаром нарса истеъмол қилинганидан сўнг танада қонга айланади. Юрак эса қон ҳайдайдиган аъзодир. Зарарли нарсалардан пайдо бўлган зарарли қон юракнинг хасталанишига сабаб бўлиши эса илмий ҳақиқатдир. Юрак хаста бўлгандан кейин эса ҳадиси шарифда айтилганидек, жисмнинг ҳаммаси бузуқ бўлади.
Худди шу ҳолат ботиний қалбга нисбатан ҳам ҳосил бўлади. Ўғрилик, порахўрлик, рибохўрлик, алдамчилик, босқинчилик каби ҳаром йўллар билан ўзига мол-мулк топган одамлар гуноҳкор бўладилар. Мазкур гуноҳларнинг зарари эса уларнинг ботиний қалбларини хаста қилади. Ҳаромхўрлик давом этаверса, маънавий хасталик бориб-бориб, маънавий ўлимга айланади.
Шунинг учун ҳам «Қалб жисмга нисбатан подшоҳ кабидир», дейилади. Подшохдан яхши амр чиқса, фуқароларга яхши бўлганидек, юракдан яхши ниятлар чиқса, жисмнинг бошқа аъзоларига яхши бўлади.
Ҳар доим бўлганидек, ҳозирда ҳам ушбу буюк ҳадиси шарифни яхшилаб тушунишга, унга яхши амал қилишга жуда ҳам муҳтожмиз.
Ҳалол нима эканини билиб олиб, доимо ҳалолга етишиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаром нима эканини яхшилаб билиб олиб, доимо ундан ҳазар қилишимиз лозим.
Шубҳали нарсалардан узоқда бўлиш жуда ҳам зарур. Уламолардан сўраб-суриштириб, ўзимизга ҳалоллиги аниқ бўлган нарсанигина раво кўришимиз зарур.
Агар уламолар шубҳали нарсаларнинг ҳалоллигига фатво бермасалар, унга мутлақо яқин йўламаслигимиз керак.
Энг кўп ҳалол-ҳаромни суриштириладиган жой бозор - савдо тармоқларидир. Чунки ўша жойларда ҳар лаҳзада олди-берди бўлиб туради. Шунинг учун кишилар бозорларда жуда ҳам эҳтиёт бўлишлари лозим.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига учраган юртлар бозорлардир», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифдаги масжидлар ва бозорлар ҳақидаги васфлар уларда содир бўладиган ишлар юзасидан айтилган.
Одатда масжидларда Аллоҳга ибодат қилинади, тиловату зикр, ваъз-насиҳатлар бўлади, илм ўрганилади, мусулмонларнинг ахлоқ-одоби, тарбияси, руҳий-маънавий ҳолатини яхшилаш чоралари кўрилади. Умуман, икки дунё фойдасига оид ишлар бўлади.
Бозорлар Аллоҳ таоло энг ёмон кўрган жойлардан бўлиши одатда у ерда ёлғон, алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейиш каби ҳодисалар содир бўлганидандир.
Исломда савдо-сотиқ ишларида ҳалол бўлишга қаттиқ тарғиб қилинади. Алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейиш, савдо-сотиқда қаллоблик қилиш қаттиқ қораланади.
Ҳадисда бозорлар Аллоҳ таоло энг ёмон кўрган жой тариқасида саналишининг сабаби ҳам шунда. Бозор бозор бўлгани учун эмас, унда ҳаром-хариш, ношаръий ишлар кўплиги учун шундай сифатга эга бўлган. Шунинг учун мусулмонлар бозорда доимо эҳтиёт бўлишлари керак. Бозорга кирганда ҳам Аллохдан паноҳ сўраб кириш, юрганда ҳам паноҳ сўраб юриш лозим.
Юқорида айтиб ўтилган маънолар юзасидан ҳар бир мусулмон инсон бозор ишлари, савдо-сотиққа оид исломий таълимотларни ўрганиб олиши зарурдир ва яхшиликдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ
Бозор ваунга боглиқ масалалар

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.