|
Эҳтиёт бўлинг: таъм кучайтирувчиси "Натрий глутамат (Е621)" |
Натрий глутамати (Е621) – бу таъмни кучайтирувчи озиқ-овқат қўшимчаси ҳисобланади. Е621 сувда яхши эрийдиган оқ кристалл порошокдир. Натрий глутамати биринчи марта 1908 йилда япон кимёгари Кикунае Икеда томонидан комбу сув ўтларидан ажратиб олган. Натрий глутамати – бу глутамин кислотасининг тузи бўлиб, у оқсилларнинг асосий аминокислоталаридан бири ҳисобланади. Натрий глутаматининг икки тури мавжуд: табиий ва синтетик. Табиий натрий глутамати баъзи креветкаларда, сув ўтларида, балиқларнинг ички органларида, солод ва лавлада учрайди. У инсон организмига бир қатор ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, бу модда гипертония билан оғриган беморлар учун қадрлидир, чунки уларга ош тузини истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, Е621 орқали уларнинг таомлари янада мазали бўлади.
Бошқа томондан, синтетик натрий глутамати мия ҳужайраларига ортиқча қўзғатувчи таъсир кўрсатади. Агар у болалар ва ўсмирларнинг озиқланиш таркибида узоқ вақт давомида мунтазам мавжуд бўлса, бу уларнинг мияларида орқага қайтмас ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, Е621 ҳомиладор аёллар учун ҳам хавфлидир, чунки у плацента тўсиғидан ўтиб, ҳомиланинг миясига кириши ва унинг марказий нерв тизимига зарар етказиши мумкин. Катталарда эса ушбу модда мунтазам истеъмол қилинганда овқатга нисбатан муайян даражадаги боғлиқликни келтириб чиқариши мумкин. Натрий глутамати ортиқча истеъмол қилинганда буйрак ва жигар етишмовчилиги, турли аллергик реакциялар, гастрит ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Натрий глутамати (Е621) ҳалол озиқ-овқат қўшимчаси сифатида рухсат этилган. Бироқ, синтетик натрий глутаматининг бир қатор салбий хусусиятлари мавжудлиги сабабли уни ортиқча истеъмол қилишдан ўзингизни тийинг. Соғлиғингизга ғамхўрлик қилинг!
Абу Муслим тайёрлади
|