Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ҳалол косметика: бьюти-сегмент хусусиятлари ва брендлар, дуч келаётган қийинчиликлар

«Ҳалол» атамаси кўпроқ таомларга – мусулмонлар истеъмол қилиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан қўлланилади. Аслида эса ҳалол – бу жуда кенг тушунча бўлиб, «исломда рухсат этилган ва йўл қўйиш мумкин бўлган ҳар қандай нарса»ни англатади. Бу ҳаётнинг исталган жабҳасига тегишли – бошқа одамлар билан муносабатлардан тортиб косметика воситаларини танлашгача.

Ҳалол косметика гўзаллик бозорида пайдо бўлганига анча бўлди, шунчаки у ҳақида кўп гапирилмас эди. Ҳозир эса ушбу бозор сегментинин оммавийлиги ўсиб бормоқда ва бунинг бир нечта сабаблари бор.
Ислом — дунёдаги энг тарқалган динлардан бўлиб, 2 миллиардга яқин одам ислом динига эътиқод қилади (бу рақам йилига 3 фоизга ошмоқда). Мусулмонлар жамоати – йирик косметика истеъмолчисидир. 2017 йил учун статистика маълумотларига кўра, ислом динига эътиқод қилувчилар йилига косметика воситаларига 30 миллиард доллардан ортиқ сарфлар экан. Тўғри мусулмон косметикасига ўсиб бораётган эҳтиёж ва талабни ҳисобга олиб, кўплаб брендлар харидорларнинг эҳтиёжларига мос келишни истайди.
Estee Lauder ва Shiseido ўз маҳсулотлари учун «ҳалол» сертификатини олиб бўлган. Orly тирноқ учун лак маркаси ҳам ўзи учун мусулмонлар доирси томон йўл очмоқда — улар MuslimGirl платформаси билан ҳамкорлик қиляпти ва ҳалол лаклар коллекциясини ишлаб чиқяпти.
Йирик брендларнинг қизиқиши 2025 йилга келиб ҳалол косметика бозори қиймати 2,5 млрд долларга баҳоланиши ҳақидаги башоратларни бемалол оқлаши мумкин.
Ҳалол косметика машҳурлиги гўзаллик саноатидаги бошқа тенденциялар билан ҳам боғлиқ. Савдо юқорилигига нафақат мусулмон аудиторияси, балки исломдан узоқ бўлган истеъмолчилар ҳам ўз ҳиссасини қўшади. Бу ерда cruelty free (ингл. — бешафқатликсиз) ва «веган» белгилари бўлган табиий косметика трендлари ўзини кўрсатади.
Исломда ҳалолга қарама-қарши тушунча – «ҳаром» ҳам мавжуд. У косметика маҳсулотларига ҳам тааллуқлидир: спирт ва ҳайвонлардан олинадиган таркибий қисмлар, болалар меҳнатидан фойдаланиш ва маҳсулотларни ҳайвонларда синаб кўриш тақиқланган. Исломда ҳашаротлар ҳам ҳайвон ҳисобланади, шунинг учун кошенилдан олинган бўёқ – яъни, карминли косметика ҳам тақиқланади.
Ҳалол косметика фойдаланиш бўйича ҳеч қандай тақиқлар йўқ - у мусулмонлар томонидан ҳам, бошқа дин вакиллари томонидан ҳам, маҳсулотлар этикаси ва таркиби ҳақида хавотирда бўлган истеъмолчилар томонидан ҳам сотиб олиниши мумкин.
Ҳалол косметикани оммалаштиришда интернет ва ижтимоий тармоқлар муҳим роль ўйнади. Замонавий мусулмон аёллар ислом тарафдорларининг янги қиёфасини намойиш этиш учун инстаграмда пайдо бўлди. Улар ҳижобни тўғри в чиройли қилиб ўрайди, мукаммал макияж қилади, терисини диққат билан парвариш қилади ва косметика воситалари уларнинг диний эътиқодларига тўлиқ жавоб беришига ишонч ҳосил қилади.
Индонезиянинг Wardāh бренди айнан «мусулмон-миллениаллар учун тўғри кеосметика» йўналиши билан пайдо бўлди. У исломнинг жиҳатларини қайта кўриб чиқишга уринадиган ёш ва масъулиятли мусулмон аёллар имиджини игари суради.

Ҳалол косметика муаммолари

Ҳалол косметика дуч келадиган муаммолардан энг асосийси истеъмолчилар хабарсизлиги ҳисобланади. Кўплаб онлайн-майдонларда ҳалол маҳсулотлар таркибида ҳайвонлардан олинган моддалар йўқлиги сабабли кўпинча вегалар учун косметика билан битта бўлимга жойлаштирилади. Гап шундаки, ҳалол бундай таркибий қисмларни мутлақ рад қилмайди – агар жонивор шариатда рухсат этилган ва қоидаларга мувофиқ сўйилган бўлса, у косметика маҳсулотлари учун ингридиентлр манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бошқа томондан, ҳалол косметикада спирт тақиқланган бир пайтда веганлар учун маҳсулотлар таркибида учраши мумкин. Ҳалол косметика танлашда ҳам, веганлар учун косметика танлашда ҳам харид олдида маҳсулот таркибий қисмлари рўйхатини диққат билан ўқиб чиқиш керак.
Яна бир муаммо — «ҳалол» сертификати олиш. Бу жуда муарккаб жараён бўлиб, кўп вақт ва маблағлар талаб қилади. Сертификат берувчи компаниялар бренд ишлаб чиқаришни текширади ва ҳар бир ингредиент шариат талабларига жавоб беришини назорат қилади. Ҳар бир сертификатланган марка бир неча йилда бир марта барча текширув босқичларини қайта ўтади, бундан ташқари, маҳсулот таркибидаги ўзгаришлар ҳақида тегишли органлари ўз вақтида хабардор қилиши талаб этилади. Табиийки, барча брендлар ҳам бу жараёнга вақт ва маблағлар сарфлашни истамайди, шу сабабли ўзини мустақил сертификатлайди, бу эса харидорлар ишончи тушиб кетишига сабабчи бўлади.
Ҳалол косметика савдо ошириш учун бир ҳийла ёки тренд эмаслигини тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Бу турмуш тарзининг бир қисми ва онгли равишда қабул қилинадиган қарордир. Ҳақиқий ҳалол брендлар мавсумий тўпламларга камроқ эътибор қаратишади ва ҳеч қандай гўзаллик тенденциялари таъсирига учрамайди - улар эътиқодлари ўзгармайдиган ва дин ақидлари билан боғлиқ бўлган мижозларга қаратилади. Ҳалол косметика таркибидаги моддалар ва «тень» палитраси рангидан қатъи назар, ҳар доим талабга эга бўлади.

Абу Муслим таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.