Қулупнайли мураббони бўяшнинг нима кераги бор? |
Биз уйда мураббо тайёрлаганда одатда кичик миқдордаги маҳсулотлардан фойдаланамиз, уларни ортиқча қиздириб юбормаслик, қулупнайнинг ҳар бир донасини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Мураббо саноат усулида тайёрланганда эса юқори ҳароратсиз иш битмайди, бунда табиий бўёқ моддалари бузилиши туфайли маҳсулот ранги ўзгаради. Мураббога чиройли ва жалб этувчан ранг бериш учун у қўшимча бўялади. Қизил ранг берувчи бўёқ моддалари орасида кармин, ёки кошениль Е 120 моддаси бор. У кактусларда яшайдиган «қалқонли бит» ҳашароти урғочиларининг қуритилган танасидан олинади. Бу модда – ҳаром, шундай экан, унинг ёрдамида бўялган мураббо ҳам ҳаром ҳисобланади. Абу Муслим таржимаси |