Хабарлар
24.04.10 20:11    PDF Печат E-mail
Европада ҳалол маҳсулотлар бизнеси
islom.uz

Infox.ru порталининг Reuters агентлигидан олинган маълумотларига кўра, Nestle корпорациясининг вице-президенти Фриц Ван Дийк «Европада ҳалол маҳсулотлар бизнеси яқин йилларда мисли кўрилмаган суръатларда ривожланади», деб айтган.

Дунёдаги энг йирик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи мазкур корпорация вакилининг фикрига кўра, ҳалол товарлар сектори ритейлерларни тобора кўпроқ қизиқтирмоқда, чунки Европанинг мусулмон аҳолиси демографик ўсиш суръатлари мунтазам ортиб бормоқда.
Маълум бўлишича, Ван Дийк жаноблари Гаагада бўлиб ўтган халқаро форум пайтида яқин келажакда юз бериши мумкин бўлган жараёнларни прогноз қилиб кўрган. Унга кўра, ҳалол маҳсулотлар бозори яқин ўн йилликда 20-25 фоизга ўсади. Мутахассисларнинг фикрича, бугуннинг ўзида Европа ҳалол бозорининг ҳажми 66 млрд долларни ташкил қилади.
Бу асосан гўшт ҳамда янги ва консервацияланган таомларга тааллуқли кўрсаткичлардир. Халқаро ҳалол маҳсулотлар бозорининг ҳажми эса 634 млрд долларни ташкил қилганлиги мутахассислар томонидан маълум қилинмоқда.
«Кўриб турибмизки, ҳалол товарлар ихтисослашган дўконлар доирасидан чиқиб, энг йирик савдо тармоқларига мансуб супермаркетларнинг пештахталарида пайдо бўлмоқда», - дейди Nestle вакили. Дарҳақиқат, эндиликда мусулмонлар ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларини британиянинг Tesco, Франциянинг Carrefour гипермаркетларидан ҳам бемалол харид қилишлари мумкин бўлиб қолди.

Маълумки, ҳалол маҳсулотлар индустрияси Аллоҳ Таоло ҳалол қилиб берган, шариатимизда белгилаб қўйилган озиқ-овқатлар ва бошқа истеъмол соҳаларига (масалан, косметик моддалар) оид товарларга асосланади. Исломда истеъмол учун ҳалол қилинган маҳсулотлар доираси жуда кенг бўлиб, мусулмонлар учун ҳаром қилинган нарсалар саноқлидир. Улар чўчқа ва шаръий қоидаларга кўра сўйилмаган ҳайвонлар гўшти, маст қилувчи ичимлик ва бошқа моддалардан иборат.
Ван Дийк жанобларининг айтишича, европалик мусулмонлар энг кўп харид қилаётган товарлар – қуруқ сут (сут кукуни), зираворлар ва соуслардир. Унинг айтишича, Nestle яқин кунларда Францияда ҳалол гўшт ва янги музлатилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш арафасида турибди.
Маълумки, Nestle корпорацияси озиқ-овқат индустрияси бўйича жаҳоннинг энг йирик корхонаси бўлиб, мазкур корхона дунё миқёсида ҳалол маҳсулотларга бўлган эҳтиёжнинг динамикасини кўриб, ҳалол индустрия бозорига ҳам кириб келди. Натижада 2008 йилда Nestle корпорациясининг ҳалол маҳсулотлар савдосидан олган даромади йиллик даромаднинг 5 фоизини ташкил қилди, бу эса камида 5 млрд доллар демакдир.

Бугунги кунда ҳалол маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари Малайзия, Индонезия ва Яқин Шарқ давлатларидир. Жаноб Ван Дийкнинг айтишича, Франция, Германия ва Англия Европанинг ҳалол индустрия учун энг истиқболли бозорларидир.
«Яқинда мусулмонлар дунё аҳолисининг бешдан бирини ташкил қилади. Ва албатта уларнинг эҳтиёжи ҳам ортади, - дейди вице-президент. – Модомики, улар ўзлари истеъмол қилаётган таом ва ичимликларнинг ҳалоллигига шубҳа бўлмаслигини истар эканлар, демак биз ва биз каби бошқа компаниялар ҳалол маҳсулотларга бўлган, кундан кунга ўсиб бораётган бу талабни қондириш учун алоҳида ҳаракат қилишимиз керак бўлади».

Nestle компанияси дунёнинг турли нуқталарида жойлашган ўзига қарашли жами 456 заводдан 85 таси бугуннинг ўзида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқариш учун барча зарур шарт-шароитларни муҳайё қилиб, тегишли сертификат олишга муваффақ бўлганлигини маълум қилди. Бироқ, Ван Дийк жаноблари ҳозирча ҳалол маҳсулотларга қўйилган талабларнинг дунё миқёсида қатъий ифодалаб берилмаганлигини ҳам айтиб ўтди. Ҳалол маҳсулотлар учун ягона стандартнинг йўқлиги мазкур индустрия олдида турган энг мураккаб муаммолардан биридир, дейди Nestle вакили.
Мусулмон ҳуқуқшунослар кўпинча ўз маҳсулотларини мустақил равишда ҳалол деб ҳисоблаётган компанияларга эътироз билдирмоқдалар. Улар айниқса чўчқа гўштига оид масалаларда муросасиз позицияларда турибдилар. Шунингдек, Ислом уламолари алкоголсиз пиво каби маҳсулотлар мусулмон кишининг маънавий қиёфасига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, деб ҳисобламоқдалар.
Бугунги кунда ҳалол стандартини ишлаб чиқиш бўйича 57 мамлакат аъзо бўлган Ислом Конференцияси Ташкилоти шуғулланмоқда.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.