Хабарлар
13.05.09 22:34    PDF Печат E-mail
Шаxодатлаш тартиби бўйича умумий қоидалар - Саҳифа 2
Мундарижа
Шаxодатлаш тартиби бўйича умумий қоидалар
Page #
Брача саҳифалар

Шунингдек, баённомага қуйидаги маълумотларни ҳам киритиш мумкин:

- шартнома лойиҳасининг тадбиркор томонидан имзоланганлиги;
- тадбиркор Halol-standart марказига таъриф тўловини ўтказганлиги;
- Halol-standart маркази мутахассисларининг тадбиркор биноларни, асбоб-ускуна ва жиҳозларни кўздан кечирганлиги;
- ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган ишлаб чиқариш бинолар, жиҳозлар, ускуналар, персоналлар ва техник ҳужжатлар.
- маҳсулот, хизмат ва ишларнинг Halol-standart Низомига мувофиқ Ислом дини аҳкомларига жавоб бера олиши учун зарур бўлган кўшимча асбоб-ускуналарни ҳарид қилиш ва/ёки ўрнатиш, хужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, ишчи-ходимларнинг малакасини ошириш;

Маҳсулот, хизмат ва ишларнинг halol-standart Низомига мувофиқ Ислом дини аҳкомларига жавоб беришини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида дастур (бундан кейин “halol-standart дастури”) ишлаб чиқиш. Дастурда хар бир чора-тадбирни амалга ошириш муддатлари ва жавобгар шахслар исми шарифи ва лавозими кўрсатилиши керак.

Halol-standart мутахассисларининг маҳсулот, хизмат ва ишларнинг Halol-standart Низомига мувофиқ Ислом дини аҳкомларига жавоб беришини шаҳодатлашлари учун бевосита тадбиркор фаолият юрғазадиган биноларни кўздан кечиришлари керак.

Halol-standart мутахассислари айни чоғда

- Halol-standart дастурининг амалга оширилиши;
- хом-ашёлар (асосий моддалар, зираворлар, қўшимчалар ва бошқалар) рўйхати;
- маҳсулотлар турлари ва уларни ишлаб чиқариш ёки тайёрлаш жараёни;
- тадбиркорни шаҳодатланган ёки сертификатланган ҳалол хом-ашё ва маҳсулотлар билан таъминлаш тўғрисидаги шартнома (асл нусҳаси) ва тегишли шаҳодатнома ёки сертификатлар (асл нусҳаси);
- этикетка ва маркировка нусҳалари;
- маҳсулотларни ўраш ва ташиш усуллари.

Halol-standart шаҳодатномаси далолатномалардаги маслаҳатлар ва Halol-standart дастури тадбиркор томонидан тўлиқ татбиқ этилганидан, шунингдек ички хужжатлар Halol-standart Низомига мувофиқ Ислом дини аҳкомларига мос бўлсагина берилади.

Ҳалол уз марказ бош бошқармасининг раҳбари
Имзо

 

Шаҳодатлаш нима?

(илова сифатида)

Шаҳодатлик бериш гувоҳлик бериш маъносида қўлланилади. Шаҳодатлаш маълум маҳсулот, хизмат ёки ишнинг муаян ҳусусият ёки сифатга эга эканлигини тасдиқлаш учун қўлланилади. Шаҳодатлаш тегишли давлат, давлатлар мажмуаси ёки аҳоли гуруҳлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда у ёки бу ҳусусият ёки сифатга алоҳида урғу бериши табиий.

Ҳалол шаҳодатлаш нима?

“Ҳалол” сўзи бутун дунёда кенг қўлланиладиган ибора бўлиб, асли араб тилидан олинган. Ушбу ибора луғатда “рухсат берилган” ёки “мумкин бўлган” маъноларини билдиради. Ислом дини истелоҳида “ҳалол” мусулмонлар учун қилиш мумкин бўлган иш, мусулмонлар фойдаланиши мумкин бўлган маҳсулотларни қамраб олади.
“Ҳалол” озиқ овқат маҳсулотларининг ҳалқаро стандарти бўлган «Кодекс Алиментариус» CAC/GL 24—1997да ҳам ишлатилган. Мазкур стандарт доирасида “Ҳалол” (рухсат этилган) сўзидан фойдаланишдаги умумий услубий кўрсатмалар» ишлаб чиқилган бўлиб, кўрсатманинг 1.2 бандига мувоффиқ “... ҳалол (рухсат этилган) араб тили ибораси бўлиб, маҳсулотларни шаҳодатлашда ҳалолга эквивалент бўлган бошқа атамалардан фойдаланишга ҳам руҳсат берилади... Мазкур иборадан савдо белгиларида, фирма номларида ва тижорат номларида фойдаланиш ҳам мумкин”.
Ҳалол шаҳодатлаш бу истемолчи ҳамда ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва иш бажарувчи тадбиркорлардан мустақил ҳолда тегишли маҳсулотлар, хизматлар ва ишларнинг Ислом дини аҳкомларига мувофиқлигини тасдиқлашдир.
Шаҳодатлаш мустақил ташкилот - Halol-standart Маркази - томонидан хужжат билан тасдиқлаш бўлиб, у ҳом ашё, қўшимчалар, зираворлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, ишлаб чиқариш бинолари, қўлланилаётган воситалар, иш юритиш (бизнес), кўрсатилаётган хизматлар ва бажарилаётган ишларнинг Ислом дини аҳкомлари бўйича ҳалоллик шартларига жавоб беришини кўрсатишдир.

Ҳалол сертификатлаштиришнинг мақсади

- Мусулмонларга Ҳалол маҳсулотлар ва хизматларни аниқлашда кўмак бериш,
- Мусулмонларни виждонсиз ишлаб чиқарувчилардан ҳимоя қилиш
- Маҳсулотларнинг ҳалоллиги тағрисидаги маълумотни тасдиқлаш
- Ўзбекистон бозорида ва МДҲ мамлакатларида ташкилотлар ва тадбиркорларга шароиталар яратиш, шунингдек уларнинг ҳалқаро иқтисодий, илмий техникавий ҳамкорлик ва ҳалқаро савдоларда иштирокини таъминлаш.

Ҳалол сертификацияси ихтиёрийдир

Ҳалол сертификацияси ихтиёрий сертификатлашга киради ва ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ижрочининг талабига кўра, маҳсулот ва хизматнинг Ҳалол уз марказининг ҳалоллик тасдиғини олиш мумкин.
Ихтиёрий сертификатлаш буюртмачи ва сертификатлаштириш маркази ёки Halol-standart марказининг ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги Halol-standart вакиллири ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳалол сертификати мажбурий сертификациялашнинг ўрнини босмайди, балки уни тўлдиради.



 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.