|
Францияда ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади |

Рамазон муборак ойи кириб келиши муносабати билан ҳалол озиқ –овқат маҳсулотлари кўргазмаси Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилади.
“al-kanz” ахборот сайти хабар беришича, муборак рамазон ойи кириб келиши остонасида Франция мусулмон ишлаб чиқарувчилар касб –кор жамиятининг ташаббуси билан Ислом шариатига мувоқиф бўлган озиқ –овқат маҳсулотларининг кўргазмаси Париж шаҳрида бўлиб ўтади.
Мазкур кўргазмада иштирок этувчи ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ўн бештадан ортиқ ширкат мусулмонлар учун муборак ойда тайёрлайдиган озиқ –овқат маҳсулотларининг намуналарини кўргазмага қўйишади.
Айни пайтда Франция мусулмон ишлаб чиқарувчилар касб –кор жамияти мамлакатдаги барча мусулмонлар ва йирик савдо марказларининг вакилларини кўргазмада иштирок этиш ҳамда исломий ширкатларнинг ҳалол маҳсулотлари билан яқиндан танишишга таклиф этган. |