|
Пардоз-андоз маҳсулотларида какао мойи |

Малайзия тижоратга киритиш мақсадида пардоз-андоз маҳсулотларида какао мойини ишлатиш борасида тадқиқот ишлари олиб бормоқда.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ашёлари вазирининг ўринбосари Ҳамза Зайнуддиннинг таъкидлашича, ушбу тадқиқот ишлари – Малайзиянинг Какао бўйича махсус кенгаши томонидан “улкан ҳажмда какао ишлаб чиқариш соҳасини амалга оширишнинг бошланғич одимлари ва ташаббуси сифатида” олиб борилмоқда. Малайзия – какао донлари ва шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг энг машҳур давлатлари сирасига киради. Унинг айтишича, мазкур тадқиқот – какаога асосланган маҳсулотлар ва ҳалол бозорнинг ривожлантирилиши учун Малайзия ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ташаббус бўлиб ҳисобланади. “Тадқиқотлар натижасида жамоатчиликка – бизнинг какао мойи асосида ишлаб чиқарилган пардоз-андоз маҳсулотларимизнинг ҳалол эканлигини тасдиқламоқчимиз.” “Бу – муҳим. Зеро ушбу какао донларини ишлаб чиқариш – ўз ҳажми жиҳатидан юртимиз талабларига тўлақонли жавоб бера олмайди. Ўтган йили 302.366 тонна какао донлари қайта ишловдан ўтказилди; какао донларини ички ишлаб чиқариш эса йилига атиги 16.000 тоннани ташкил қилган. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак: Малайзия давлати – ички талабларига тўлиқ жавоб бериши учун какаони Индонезия, Гана, Кот-Д'Ивуар каби мамлакатлардан импорт қилишга тўғри келади”, - дейди Хамза Зайнуддин.
www.bernama.com маълумотлари асосида тайёрланди |