|
Ҳалол маҳсулотлар бозори 1.2 $ триллионга баҳоланди |

Жаҳон бизнес-аналитикларидан “Euromonitor International” маълум қиладики, бугунги кунга келиб ҳалол маҳсулотлар савдоси озиқ овқат маҳсулотлари бўйича жаҳонда беш ўрини банд қилиб турибди.
Юқорида номи зикр қилинган “Euromonitor International” нинг таъкидлашича ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо бозорларидаги товар айланмаси йилдан йилга 500 млн. доллардан ошиб бориши натижасида 2010 йилнинг охирларига бориб бу кўрсаткич 1.2 трлн $ ни ташкил қилган.
“International Halal Integrity Alliance”нинг хабарига кўра, ҳозирги кунга келиб бутун жаҳон бўйлаб 1.8 млрд одам ҳалол маҳсулотлардан истеъмол қилади ва бу кетишда келгуси ярим йил ичида бу кўрсаткич 20 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.
27 февралдан 2 мартга қадар Дубай Халқаро Конференция марказида “Gulfood 2011” конференцияси бўлиб ўтди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, мазкур конференцияда юздан ортиқ мамлакатдан келган ишлаб чиқарувчилар иштирок этдилар.
Gulfood ҳудуддаги ҳом ашё тайёрловчи ва таъминловчилар савдо бозорида муҳим мавқеига эгадир.
“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари билан жаҳоннинг кўплаб етакчи ишлаб чиқарувчилари иштирок этмоқда ва уларнинг сони ўсиши давом этмоқда, деб таъкидлади Дубай халқаро Савдо маркази бош директори Халил Алмарри.
www.halalfocus.net хабари асосида тайёрланди |