
2011 йилнинг август ойидан бошлаб Foras компанияси ўзининг ислом сайёҳлиги интернет хизматини таклиф қилади.
Ушбу сайёҳлик хизмати интернет орқали меҳмонхона банд қилиш, чипта сотиб олиш, барча хизматлар учун нархларни кўриш, сайёҳлик йўналишлари ва маршрути ҳақида маълумот олишларни ўз ичига олади. Сайёҳлик хизматлари фақат ислом мамлакатлари ҳақидаги сиёҳлик турлари ҳақида маълумотларни беради, ҳамда бу хизматлар Қуръон ва Ислом қоидалари асосида олиб борилади. “Биз мижозларимизни вақтлари ва харажатларини тежаш учун бу хизматни ташкил қилдик. Ушбу хизматни жорий қилишимиз мижозларимизга имкониятларига кўра тўғри танлов қилишларида ёрдам беради”, деди компания вакили. Мазкур интернет хизмат воситасида саёҳат учун буюртма бериш, ҳаво йўллари хизматдан фойдаланиш ва меҳмонхонадан хона олишда қулайлик туғдириш учун янги технология воситаларидан унумли фойдаланиш кўзда тутилган. Дубайда бўлиб ўтган “Араб саёҳлик кўргазмаси 2011” (АТМ2011), сайёҳликка ихтисослашган компания – Foras International Investment – инвестиция масалалари бўйича Ислом Бирлиги Ташкилоти (ЭКС-ОИК) – маълум қилишича, ушбу сайёҳлик хизмати биринчи навбатда Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Эрон, Қувайт, Малайзия, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Иордания, Ливан ва Миср мамлакатларини ўз ичига олади.
Шунингдек Foras Tourism компанияси сайёҳлик агентларини, меҳмонхона тармоқларини ва ушбу соҳа бозорининг бошқа иштирокчиларини ҳам ушбу лойиҳага таклиф қилади.
tradearabia.com материали асосида |