Хабарлар
24.04.10 20:10    PDF Печат E-mail
Ҳалол маҳсулотлар индустрияси
islom.uz

«Ҳалол» белгисига маҳсулотнинг сифат белгиси сифатида ишонадилар

Маҳсулот қутисидаги «Ҳалол» рамзи бозорга кириш учун рухсатномага бўлади. Ҳукумат раҳбарияти, ишлаб чиқарувчилар ва диний идора вакиллари ана шу масалада келишиб олдилар.
«Ҳалол» сўзи «Аллоҳ Таоло рухсат берган» деган маънони англатади. Бугунги кунда бу тушунча анча кенгайиб, нафақат озиқ-овқатлар, балки кийим-кечак, маиший маҳсулотлар ва бошқа саноат товарлари ва ҳатто банк хизматларига нисбатан ҳам қўлланила бошлади.

«Табиий, экологик тоза маҳсулотни қайта ишлашга асосланган индустриянинг ривожланиши давлат миқёсидаги масалага айланди, - дейди Бошқирдистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Кенгаш раиси Вячеслав Пятков ўзининг «РБГ» мухбирига берган интервьюсида. - Дастлаб бу иш асосан республика мусулмонлари диний идораси ва тадбиркор доиралар миқёсидагина ҳал қилиб келинган бўлса, бугунги кунда жамиятни соғломлаштириш, уни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоялаш ҳамда Ислом шариати талабларига қатъий риоя қилиш масалалари юқори даражадаги ҳукумат доираларида ҳам жиддий кўриб чиқилмоқда».

Ҳалол маҳсулотлар фақат мусулмонлар эмас, балки бошқа дин вакиллари ва ҳатто ашаддий даҳрийларга учун ҳам мўлжалланиши мумкин. Ҳалол маҳсулотлар индустрияси бир неча йилдан буён муваффақиятли ривожланиб келаётган қўшни Татаристон бозорини таҳлил қилиш натижаларидан маълум бўлишича, бундай маҳсулотларни истеъмол қилувчиларнинг 80 фоизини ғайримуслимлар ташкил қилар экан.

«Фақат мўмин-мусулмон истеъмолчилар секторинигина мақсад қилиб олиш – ўз-ўзимизни муваффақиятсизликка маҳкум қилишдир», - дейди «Ҳалол» стандарти бўйича қўмита раҳбари Элшод Гизатуллин.
Ҳалол маҳсулотларга бўлган эҳтиёж бутун дунё миқёсида жуда юқоридир. Бошқирдистон мусулмонлари диний идораси раиси муовини Айюб ҳазрат Бибарсовнинг айтишича, ҳаж мавсумида араб мамлакатлари Саудия Арабистони бозорини тўла таъминлашга улгурмайдилар, натижада у ерга озиқ-овқатларни ҳатто Голландиядан келтиришга тўғри келмоқда. Умуман олганда, дунё бўйича ҳалол маҳсулотлар бозори айланмасининг ҳажми 600 миллиард долларни, йиллик ўсиш эса 7-15 фоизни ташкил этади.

- Бу эса республикамизда фаолият кўрсатаётган товар ишлаб чиқарувчилар учун жуда қулай имкониятдир. Агар улар бу имкониятни қўлдан бой берсалар, бошқалар эгаллаб олади, - дейди Бошқирдистон мусулмонлари диний идораси раиси Нурмуҳаммад ҳазрат Нигматуллин.
«Ҳалол» стандартнинг рамзига маълум маънода маҳсулотнинг сифат белгиси деб, экологик тоза, зарарсиз таомларнинг синоними деб қараладиган бўлиб қолди, дейди Бошқирдистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат бозорларини ривожлантириш бўлими мудири Валерий Белов. Бу бежиз эмас. Мавжуд қоидаларга кўра, сўйиладиган паррандага сўнгги уч кун, қорамолга эса қирқ кун давомида шубҳали ем берилмайди. Сўйишдан аввал ният қилиб, дуо қилинади. Гўшт маҳсулотлари қайта ишланадиган барча асбоб-ускуналарга белгиланган тартибда ишлов берилиб, яхшилаб ювилади. Бу шарт-шароитларга тўлиқ риоя қилингач, маҳсулотнинг сифатида шубҳа қолмайди. Айни пайтда, ҳалол ва ҳаром маҳсулотлар бутун ишлаб чиқариш жараёни давомида бир-бирига аралаштирилмайди, ҳатто савдо растасида ҳам ёнма-ён қўйилмайди. Шу сабабдан бир неча йил аввал Бошқирдистондаги машҳур парранда фабрикаси фақат ҳалол маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтган эди. Натижа ёмон бўлмади. Уларнинг ортидан тюменлик паррандабоқар ҳамкасблари эргашишди.

«Ҳалол» маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтилиши айни пайтда ходимлар масаласини ҳам ҳал қилади. Гўштни қайта ишлаб корхоналарига қассоб ва гўшт нимталовчи лавозимларига фақат тақводор, интизомли, эътиқоди кучли мусулмонлар қабул қилинади. Амалиётдан кўриниб турибдики, айнан шундай ходимлар корхона раҳбарининг таянчи, меҳнат жамоасининг негизи бўлмоқдалар.

Бу ишга айтарлик катта сарф-харажатлар талаб қилинмайди. Ҳалол маҳсулот ишлаб чиқаришга ният қилган ишлаб чиқарувчилар фақат қўшимча сертификатлаш кўригидан ўтадилар, холос. Маҳсулотнинг қутисига «Ҳалол» белгисини қўйиш ҳуқуқини сотиб олиш маҳсулот нархининг атиги 0,01 фоизга ортишига олиб келади.
Шунга қарамай, ҳали ўз ечимини кутиб турган қатор масалалар ҳам йўқ эмас. Масалан, «ҳалол» белгиси қўйилган колбаса маҳсулотларига гени модификацияланган соя, крахмал қўшиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай миқдорда қўшиш мумкин? Амалдаги қоидаларга кўра, агар маҳсулот таркибида ана шундай моддаларнинг миқдори 0,9 фоизга етса, ишлаб чиқарувчи маҳсулот қутисида бу ҳақда маълумот бериши шарт. Хўш, агар бу кўрсаткич 0,9 фоиздан кам бўлса-чи? Худди шунингдек, Европадан кириб келаётган озуқа қўшимчалари, таъм ёки ҳид ҳосил қилувчи моддалар масаласи ҳам тўлиқ ҳал бўлмаган. Уларнинг келиб чиқишини тўлиқ, охиригача текшириб кўришнинг ҳозирча имкони йўқ.
Бу борада энг омади келганлар – минтақанинг анъанавий маҳсулоти - табиий бошқирд асалини ишлаб чиқарувчилар бўлди. Халқ орасида асал илоҳий маҳсулотдир, деган фикрлар ҳам юради, зеро Қуръони каримда «Наҳл», яъни «Асалари» деб номланган сура бор.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.