Хабарлар
24.04.10 20:04    PDF Печат E-mail
Ғарб ўзининг «ҳалол»ини ўйлаб топди
islom.uz

Замонавий дунёда янги истеъмол стандартлари (меъёрлари) жадаллик билан ривожланмоқда. Харидорлар харид қилинаётган махсулотлар қандай ишлаб чиқарилгани ҳақида ўйлай бошлашди. Ишлаб чиқаришда жониворлар қийноққа дучор қилинмадими, болалар меҳнати эксплуатация қилинмадими, табиат ифлосланишига йўл қўйилмадими? Ғарбда «кўркам истеъмол» (этическое потребление) тушунчаси кучга кириб, бозорларнинг катта қисмини жадал эгаллаб бормоқда. Бу ташаббусларни ғарбнинг ўз ҳалол стандартини ўйлаб топишга бўлган уриниш деб баҳолаш мумкинми?

Кўркам истеъмол

Бу тушунчани турли ижтимоий ҳаракатларнинг фаол вакиллари шакллантиришмоқда. Улар катта ширкатлар фаолиятининг ёпиқ ва шубҳали томонларини ошкор қилувчи текширувлар ўтказишмоқда. Айниқса бу нарса ширкатларнинг ривожланаётган дунё мамлакатларидаги ишхоналаридаги меҳнат шароитларига дахлдордир. Кўркам истеъмол учун курашувчи ҳаракат салмоқли кучга эга бўлиб, ҳалкаро компаниялар аллақачон у билан ҳисоблашишга мажбурдирлар.  
Бу ўринда Nike билан боғлик воқеани эслаб ўтиш етарлидир, унда ОАВ га компаниянинг Осиёдаги фабрикаларидаги ўта оғир меҳнат шароитлари ҳақидаги маълумотлар етиб борган эди. Покистонда барча ақлга сиғадиган конунларга зид ҳолда ишлаб чиқаришда меҳнат қилаётган болаларнинг маоши кунига 0,6 $ ташкил этган. Вьетнамдаги фабрикада эса иш ҳафтаси 65 соатни ташкил этган (олти кунлик иш хафтасига ҳисобланганда кунига 10 соатдан ортиқ).
Ушбу можароли мақолалар катта ижтимоий эътирозга айланиб, компанияга анча моддий зарар етказди. Ушбу компания белгиси остидаги махсулотни истеъмол қилишдан оммавий бош тортишлар натижасида 2003 йил якунига кўра АҚШ, Канада ва Мексикада сотилган махсулот миқдори 7 % га тушиб кетди. Жумладан, ушбу кроссовкалар савдоси фақат АҚШнинг ўзида 4 % га озайди.
Бу 2004 йили Nikeнинг бош директори, асосчиси ва хўжайинларидан бири бўлган Филипп Найтнинг истеъфосига сабаб бўлди. Акционерлар компания обрўсига катта путур етказган можаро учун уни кечиришмади.
Бундай фош қилишлардан кейин ғарбда ишбилармонлар томонидан ташаббуслар оқими шакллана бошлади; улар у ёки бу йўл билан ўз харидорларига махсулотлар ишлаб чикарилишида болалар меҳнатидан фойдаланмагани, ишчилар яхши шароитларда меҳнат қилгани, махсулотлар ҳайвонларда синаб кўрилмагани ва х.к. хақида маълумот бера бошлашди.
«Кўркам ишлаб чиқариш» ва «кўркам истеъмол» стандартларини назорат килувчи Fairtrade Labelling Organizations International (FLO) ташкилотининг баҳолашича, ғарбнинг 45% аҳолиси янги стандартлар ҳақида ўйлайди ва бунинг учун кўпроқ пул тўлашга тайёр. 2007 йилда махсус ёрлиқ билан белгиланувчи ва оддий махсулотлардан бир поғона қиммат турувчи бундай «кўркам махсулотлар» учун истеъмолчилар 2 млрд евро сарфлашган. Бу соҳа 2005 йилдан буён йилига 40-50% муқим ўсиш суратларини намойиш этмоқда, магазинларда хатто алоҳида стендлар пайо бўлди.

Экобиология

Ғарбда кўркам истеъмол маданияти экобиологик деб аталувчи ҳаёт тарзи ғоялари билан ёнма-ён намоён бўлади. Бу атроф-муҳитга инсоний муносабатни тарғиб қилувчи алоҳида нуқтаи назардир. Аввал бошда бу «биомаданият» «хиппи»лар орасида шаклланиб, кейинчароқ маркетологлар томонидан қурол қилиб олинди ва бизнесга айланди.
«Био» ишлаб чиқарувчилари ҳайвонларга, ўсимликларга ва умуман тирик табиатга нисбатан инсоний муносабатни тарғиб килишади. Улар ҳеч қандай химикатлар ва механизмларсиз, фақат қўл меҳнатидан фойдаланишади. Бундай фаолият меъёрлари Америка ва Европада қонуний жиҳатдан тасдиқланган.
Фақатгина ерни деҳқончиликка тайёрлашнинг ўзи учун тахминан олти йил керак бўлади: ер майдонлари барча кимёвий моддаларни йўқотиш учун махсус таркибли ўғит билан ишланади, кимёвий корхоналардан тарқаладиган чиқиндиларни ҳаво орқали тушишига йўл қўймаслик учун шамол йўналиши ўрганилади ва х.к.  Биомахсулот ишлаб чикариш учун танланган худуд ушбу мақсад учун яроқли эканлиги ҳақида сертификациядан ўтказилади, ундан сўнг ишлаб чикариш жараёни сертификацияланади, фақат кейингина тайёр махсулот етиштиришга рухсат берилади.
Бундай фавқулодда қаттиққўл назорат натижасида ғарбдаги истеъмолчилар мутлоқ ишончли биомахсулот сотиб олишлари мумкин. Бироқ, пировард натижада олинган махсулотларга яна узоқ вақт кўнинишга тўғри келади, чунки биомахсулотлар анча ўзига хос таъмга эга бўлиб, ҳаммага ҳам ёқавермайди, таом билимдонлари ва ишқибозларига эса инчунун. Шу боис «био» га бўлган хайрихохлик кўпроқ гастрономик эмас, балки ижтимоий табиатга эгадир.

Бу бизнес, шахсий муносабат эмас

Инсоний ва кўркам истеъмолга интилган кўпчилик ҳаракат фаоллари ҳайвонларга бўлган ягона инсоний муносабат – уларнинг гўштини ейишдан умуман воз кечишдир, деб таъкидлай бошлашмоқда. Бироқ, кўпчилик бундай радикал қадамга одамларнинг кўпчилик миқдори тайёр эмас деган фикрни билдириб, кичикроқ нарсадан бошлашни таклиф қилмоқдалар.
Бу ўринда гап қийноқсиз ўлдирилган ҳайвонлар гўштини сотиш ҳақида кетмоқда. Яъни, гўшти овқатга ишлатиладиган ҳайвонларни сўйиш қоидалари хусусида гап бормоқда.
Ғарб жамиятининг ушбу ташаббусларини яхши дейиш мумкин бўларди; агар улар бунчалик худбинона бўлмаганида. Гап шундаки, бу ташаббуслар фақатгина «мода» бўлаётган мулохазаларга тақлид холосдир.
Маркетологлар эса, табиатни ҳимоя қилиш, инсоний ва кўркам истеъмол ва ҳ.к. каби ҳар қандай ижтимоий ҳаракатни дастак қилиб олишга тайёр: фақатгина бу билан пул ишлаб олиш имкони мавжуд бўлса бўлгани. Вақт ўтиши билан «мода шамоли» ўзгаради ва Ғарбдаги барча «инсоний ва кўркам истеъмолчилар» ўз ташаббусларини эсдан чиқриб юборадилар. Ва истеъмол соҳасида янги йўналишлар пайдо бўлади. Ва бу йўналишлар инсонларни кайси томонларга етаклаб боришини ҳеч ким билмайди.
Шу боисдан, тадбиқ этилаётган машхур истеъмол стандартлари оркасида фақатгина бизнеснинг манфаатлари турар экан, бундай истеъмолни «кўркам ва инсоний» деб аташ мумкин эмас, деб бемалол таъкидлаш мумкин. Бундай стандартларга мос келиш учун истеъмол қоидалари инсон ҳоҳишлари ва вактинчалик қизиқишларига эмас, балки юксакроқ принципларга мувофиқ бўлиши керак.

Ҳалол ва кашрут

Ер юзида камида икки жамоат инсон ҳоҳишларига кўра эмас, балки Муқаддас Китобларда таъкидланган кўркам истеъмол  тўғрисидаги тасаввурга асрлар давомида эгалар ва унга амал қилиб келадилар. Улар мусулмонлар ва яҳудийлардир. Уларнинг истеъмол меъёрлари «ҳалол» ва «кашрут» деб аталади.
Ҳалол дегани нима экани мусулмонларга қайсидир даражада маълумдир. Бу фақатгина ҳайвонларни «инсоний» ва «экобиологик» жонсизлантиршга эмас, балки фақат рухсат берилган нарсаларнигина  истеъмол қилишга асосланган жуда чуқур ҳикмат ҳамдир. Бу ерда гап Парвардигор томонидан рухсат берилган, исломнинг ижтимоий, маданий, иқтисодий ва хатто сиёсий ҳалол ва ҳаром меъёрларига мос келувчи овқат  махсулотлари ҳамда товар ва хизматлар ҳақида бормоқда.
Яхудийликдаги кашрут – бу урф-одат қоидалари системаси бўлиб, у ёки бу нарсани яхудий қонуни талабларига жавоб бериш-бермаслини аниқлаб беради. Кашрут қонунлари асосида Таврот ўгитлари ва диний намояндалар томонидан ўрнатилган қўшимча коидалар ётади. Исломда бўлгани каби, «кашрут» атамаси яхудийликда факат овқатга нисбатан эмас (кашрутий таом), балки доимий ҳаётинг бошқа қирраларига нисбатан ҳам қўлланилади (масалан, гувоҳларнинг ҳақлилиги, газламалар танлаш, баъзи юриш-туриш меъёрлари ва х.к.)
Исломда ҳам, яхудийликда ҳам ҳалол ва кашрут стандартлари ҳайвонни қандай сўйиш кераклиги, сўйилган ҳайвон қонини овқатга ишлатиш таъқиқлангани, йиртқичлар ва ҳашаротлар (чигиткадан ташқари) ни таъқиқлангани ва ҳ.к.лар аниқ кўрсатиб берилган. Ҳалол ва кашрут орасида баъзи фарқлар бўлгани ҳолда, уларнинг манбаси битта, яъни Парвардигорнинг Ўз пайғамбарларига (соллаллоҳу алайҳи васаллам) юборган ваҳийларидир.
Албатта, вақт ўтиши билан кашрут стандартлари инсон тарафидан баъзи ўзгартиришларга учраган бўлса ҳам, улар ҳозиргача ҳалолга анча якин ҳисобланади. Бундан ташқари, мусулмонларга иймонли яхудий ва насоролар сўйган гўшт ва овқатлар истеъмол қилишга рухсат берилган.
Чунки, фақат Тавхид анъаналари ворисларигина Парвардигор томонидан ҳайвонларга берилган ҳаётнинг асл қийматини биладилар. Исломда ва яҳудийликда ҳайвонларни эрмак ва қизиқиш учун ўлдириш таъқиқлангандир.
Мусулмонларнинг ва яхудийларнинг ҳайвонларни сўйиш  усуллари энг инсоний жонсизлантириш усулларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳайвонларни сўйишда оғриқни мумкин қадар озайтириш учун жуда ўткир пичоқ билан, тезлик билан бўйин артериясини кесиш лозим.
Бундан ташқари, Тавҳид анъаналарига кўра, ҳалол ва кашрут қонунларининг мақсади – мўъминларга ўз-ўзини интизомга ва тийилишга ўргатиш, ҳамда овкатланиш жараёнини ҳайвоний даражадан юксак ва онгли даражага кўтариш фазилатларини сингдириш бўлиб ҳисобланади. Шу боисдан ҳалол ва кашрут қонунлари Мукаддас Китоблардаги ўгитлар системасининг бир қисми ҳисобланиб, мўминларни ўз нафсини назорат қилишга ўргатиш, ва натижада, руҳий жиҳатдан юксалишига йўналтирилгандир.

Саид Абдусамадов

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.