Хабарлар
24.04.10 20:02    PDF Печат E-mail
Ҳалол - тушуниб етилган факт сифатида (Қозоғистон)
islom.uz

Инсоннинг қизиқ бир сифати бор: хаттоки Аллоҳ томонидан минг йиллар олдин кўрсатиб қўйилган ҳақиқатларни ҳам фақат амалиётда ўзлаштиришга тўғри келади. Ахир: «Аллоҳ томон бир кадам яқинлашсанг, У сенга ўн кадам яқинлашади», деб айтилганку. Бунга атиги бир кун ичида, ўз иш жойида ҳар куни яхши амалларни бажариб, бу билан кўксига муштламасдан, Првардигорга ҳамд айтиб юрган учта мусулмон инсонлар билан танишгач амин бўлдим. Улар кимлар, қандай инсонлар?

Соғлом турмуш тарзи имтиҳони

Имтиҳонни «қозоқ ҳалол индустриясининг отаси» Марат хожи Сарсенбаев ўтказади.
Душанба куни менинг иш жойимга ўзини «ҳалол» махсулотларни стандартизациялаш бўйича 57-сонли техник қўмита  эксперти деб таништирган Абдулмомонов Саутжон қўнғироқ қилиб, сешанба куни парранда махсулотлари ишлаб чиқаришни ҳалол индустрия йўналишига ўзгартираётган «Алмати Кус» корхонасига боришни таклиф килди. Эрталаб биз танишиб олгач, унинг автомобилида «Алмати Кус»га йўл олдик, бироқ йўлда бизга қўнғироқ қилишиб, баъзи бир вазиятлар туфайли ташрифимизни бир неча кунга кечиктириб туришимизни сўрашди.
Художўй инсон С. Абдулмомонов бу ўринда алоҳида ҳикматни кўрди: «Аллоҳнинг иродаси, У мен сизни аввал Қозоғистон хожилари уюшмаси раиси ва «Ҳалол» стандартлаштириш бўйича 57-сонли техник қўмита раиси Марат Агибаевич Сарсенбаев билан таништиришимни ҳоҳламоқда, кейин эса биргаликда «Ҳалол Султан» фирмаси директори Бинали Бадалов билан танишамиз».
Офисга етгунимизча ўтган атиги чорак соат чорак соат давомида Саутжон менга ўз бошлиғи тўғрисида шунча кўп маълумот бердики, мен беихтиёр ҳақиқий янгиликка интилувчи ҳаёт тарзи юритувчи Марат хожи Сарсенбоевга нисбатан чукур ҳурматни ҳис этдим, ва ўзимча уни «Қозоқ (Қозоғистон эмас) ҳалол индустриясининг отаси», деб номладим. Айнан шундай ҳурмат ҳисси ҳар бир ҳолатда Аллоҳнинг мадади белгиларини кўрувчи Абдулмомонов Саутжонга нисбатан ҳам уйғонди.
Марат хожи Агибаевич хузурига айни вақтида етиб келдик, у Қозоғистоннинг барча вилоятларидан келиб, белгиланган вақт мобайнида Алматида тайёргарлик курсларини тугатган бўлғуси ҳалол махсулот экспертларидан имтиҳон олаётган экан.

Мени у жуда илиқ қарши олиб, тез ва қисқа тарзда ўқув курслари ва имтиҳонлар ҳақида сўзлаб берди: бу имтиҳонларни яхши топширганларга янги сохада ишлашга рухсат берувчи сертификат топширилади. Йиғилганларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, баъзилари зоотехник ва ветеринар мутахассислигига эгадир.
Қизилўрдалик Ербол Муратули ва айниқса Алматилик Бахтиёр Қулгелдинов энг мураккаб саволларга ҳам билимдонлик билан, чуқур билимларини намойиш этган ҳолда, адашмасдан жавоб беришди; шу билан бирга ўз жавобларида технологик жараён тартибига аниқ риоя қилишди.
Маълум бўлишича, айнан шундай ёндашиш бўлғуси экспертларнинг фаолиятида жуда муҳим ҳисобланади. Ишлаб чиқаришдаги хар қандай ноаниқлик Ислом меъёрларини қўпол равишда бузилишига ва «ҳаром» махсулот ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

Таъкидлаш жоизки, имтиҳон олувчи ташқаридан оқкўнгил кўрингани билан жавобларни баҳолашда қатъий ва қаттиққўл эди. У бўлғуси экспертлар жавобларини тўғридан-тўғри луқмалар билан эмас, балки билвосита, имтиҳон қилинувчиларни ўз билимларини ижодий тарзда кайта англашга мажбур этувчи сўзлар билан зарур томонга йўналтириб турди. Бу ерда факатгина билимларни мустаҳкамлаш эмас, ҳалол махсулот истеъмолчилари бўлган мусулмон жамияти аъзолари олдидаги юксак масъулиятни ангаб етиш жараёни ҳам борарди.
Марат хожи Сарсенбаев шу куни кўп марта такрорлаган «масъулият» сўзи барча учун «Мукаддас» сўзига синоним сифатида эшитиларди. Ва Унинг ўқувчилари буни жуда яхши тушунишарди.
Эртага, яъни амалиётда кўп марта қийинроқ бўлишини ҳамма ҳам тушуниб турарди. Марат хожи таъкидлаганидек, энг яхши таълимот – бу ҳаётнинг ўзидир, лекин унга назарий жиҳатдан астойдил тайёрланиш керак.
Унинг ишонишига кўра, Қозоғистон аҳолиси ушбу янги ёндошишни кабул қилишга ҳали унчалик ҳам тайёр эмас. Инсонларнинг онгини ҳалол махсулот уларнинг ўз саломатлиги учун ҳам, авлодлари соғлиги учун ҳам муҳим эканлигини англашга тайёрлаб бориш зарур.

Бутун дунё олимлари чўчқа гўшти истеъмол қилиш одамда жуда ёмон оқибатларга  олиб борувчи агрессия (зулмкорлик)ни пайдо қилади. Бунинг оқибати эса ичкиликбозлик, жанжаллар, қотилликлар, турмалар, оилада эса рашкчилик ва ажралишлардир. Ҳақиқий мусулмонлар ичмайдилар ва чекмайдилар, бундай оилаларда ажралишлар деярли йўқ, фарзандлар эса бахтиёрдир ва осойишталикда вояга етадилар.
Совет хокимияти йилларида ҳалқимиз ҳалол иборасинигина эмас, балки бундай ҳаёт тарзи мавжудлигини ҳам унутиб юборди. Масалан, бугунги кунда кўпчилик мусулмонлар тасаввурида ҳалол колбаса дегани чўчқа ёғисиз тайёрланганидир. Бу жуда саёз фикрдир.
Ҳалол тўғрисидаги имтиҳонни кайсидир маънода мен ҳам топширдим. Имтиҳонда бўлган икки соат давомида мен гўёки ҳалол индустрия академиясини тугатгандек ҳисни туйдим, чунки Марат хожининг устозлик жозибаси шундай кучли эди. У том маънода ўзидан билим ва яхшилик қувватини тарқатиб турар, атрофдаги оламга нисбатан муҳаббат майдонини пайдо килар эди. Бу ҳолатни сўз билан тўлиқ таърифлаш имкони йўқ, уни фақат чуқур ҳис қилиш мумкин холос.
Шунинг учун аган қисқа вақт давомида устоз Марат хожи миллионлаб одамларга ўзларининг қайсар онгида ҳалол майдончасини яратиш эҳтиёжини англашга ёрдам бера олса, ажабланмаган бўлардим. Фақат шу тарзда, ўзини ўзгартириш оркали соғлом турмуш тарзи имтиҳонидан ўтиш ва атрофдаги дунёни ўзгартириш мумкин. Бошқа йўл йўқ.
Айнан шундай фикрни Масанчида ҳалол махсулотларни стандартлаштириш қўмитасида эксперт бўлиб ишловчи,  хизмат юзасидан бу ерга келган Ванлосан Идрис хожи ҳам билдирди.
Бундай мисоллар борми? Бор!

«Ҳалол Султон» фирмаси – юқори сифат ва Ислом қоидаларига тўлиқ мувофиқлик белгисидир

Марат хожи Сарсенбаев хузуридан биз Саутжон Абдулмомонов билан Бинали Бадаловнинг олдига йўл олдик; унинг фирмаси аэропортнинг шундоқ ёнида жойлашган экан. Бадаловга тегишли анча катта худудга киравериш жойини осмон гумбази ва сигир боши ҳамда қизил ярим ой тасвирланган йирик фирма белгиси ва «Ҳалол Султон» деган корхона кўрсаткичи безаб турибди.
Бу ерда бизни мовий кўзли киши кутиб олди ва фирманинг бошқа ходимлари ҳам ўтирган кенг хонага таклиф қилди.
-«Ҳалол Султон» фирмасини 2000 йилда ташкил қилганмиз, - дейди корхона хўжайини. Биз колбаса махсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаша бошладик. Бирга иш бошлаган шеригимиз бизни қониктирмади, ва мана уч йил мобайнида ҳалол индустрия сохасида мустақил ишлаб келяпмиз.
Дастлабки паллада ишимиз қийин эмас, жуда қийин бўлган, - давом этади Бадалов. Биз дўконма-дўкон юриб, халол махсулотимизни таклиф қилардик. Сотувчилар  колбасаларимизни арзимас миқдорда олишарди, чунки харидорлар ҳалол колбаса нималигини ва уни «қандай ейиш керак»лигини билишмасди. Яъни Қозоғистонликлар мусулмон оламида аллақачон Аллоҳ томонидан Қуръонда рухсат берилган юқори сифатли махсулот ишлаб чиқариш мавжудлиги хақидаги энг оддий маълумотга ҳам эга эмас эдилар.

Суҳбатдошим «Бақара» сурасининг 173-оятини арабча тиловат қилиб, сўнг русча таржимасини келтирди: «У бизга ўлимтик гўшти, қон ва чўчқа гўштини ва Аллоҳдан бошқанинг номи аталиб сўйилган барча махлуқлар гўштини ҳаром килди. Аммо кимки бу овқатга ихтиёридан ташқари мажбур қилинган бўлса, унда гунох йўқдир, - Аллоҳ барча гунохларни кечирувчи, Меҳрибондир!»   
«Камида тўрт тилни биларкан, - деб ҳаёлимдан ўтказдим. – Агар бу ёш бизнесмен яна инглиз ва хатто хитой тилини биладиган бўлса ҳам ажабланмайман». Бироқ сўрашга журъат этмадим.
- Бошда биз атиги юз-юз эллик килограмм колбаса чиқарардик, - давом этади Бинали. –Шунча йиллар давомида чўчқа ёғи қўшилган колбасани еб ўрганган одамлар бизнинг махсулотлар таъмини тушунишмас, колбаса қурук, қаттиқ, мазасиз, дейишарди. Биз хатто шу каби эътирозларни ҳам инобатга олардик ва махсулотларимизни таъм хусусиятларини яхшилаш устида мунтазам ишлардик.
Асосийси – биз янги ғоя – ҳалол ғоясини туза бошладик. Биз ҳамма нарса инсон онги билан, дунёқараши билан, эскича фикрлаш  (консерватизм) билан боғлиқ эканлигини жуда яхши тушунардик. Бу тушунча ва дунёқарашларни ўзгартириб, янги – Исломий қадриятларни яратиш зарур эди. Бу ишни биз мунтазам ва фаол равишда олиб бордик, одамларга ҳалол дегани - аввало саломатлик, саломатлик ва саломатлик дея тушунтирдик. Биз шунчаки оддий сўзлар билан эмас, илмий тилда сўзлардик, илмий адабиёт ва Қуръон суралари билан сўзларимизни хаётийлигини ва махсулотларимиз сифатини  оширишимиз зарурлигини далиллардик, - дейди у.
Ўз дўконларимиз тармоғини очдик, сотувчиларни саралаб олдик, улар харидорларга ҳалол махсулот нималигини тушунтирардилар. Биз яйловлар, ҳайвонларни боқиш усулларидан тортиб, сўйиш ва соғлом махсулотгача бўлган технологик занжирни тузиб чиқдик.
Бизнинг психолог ва технологлар, таъбир жоиз бўлса, инсон онгини соғломлаштиришмоқда. Фақат шу тадбирлардан сўнггина харидорлар бизни тушунишди, ҳалолга уларинг кўзи очилди. Яъни, инсон қалби ва онги ёришиб, кенгайди ва одамлар Муқаддас Қуръон баён қилган ҳақиқатга етишдилар.
Яъни, бизнинг Қозоғистон аҳолиси билан олиб борган машаққатли ва давомли меҳнатимиз яхши мева берибгина қолмасдан, биз мусулмонлар онги ва фикрлашини ўзгартира олдик ва колбаса чўчқа ёғисиз ҳам янада ширинроқ бўлиши мумкинлигини тушунтира олдик, - деб сўзини тугатди ишбилармон.
Мен Бинали Бадалов фикрларига тўлиқ қўшиламан. Ўтган йили бир неча бор кузатганимга кўра, марказий масжид ёнидаги ҳалол магазиннинг гўшт сотиладиган бўлимида  одамлар доимо узун навбатда туришар эди. Навбатда турганларнинг аксари номусулмон кишилар эди. Хаттоки, махсус ҳалол магазинлардаги ҳалол махсулотларни биринчи бўлиб айнан улар сотиб олишар эди. Мусулмонларга бу нарсани етиб бориши қийинроқ кечар эди. Фақатгина турли эътиқод вакилларининг мол гўштига узоқ вақт навбатга турганини кўрганда кейингина мусулмонлар бу дўконларга кела бошлашди.
Бугунги кунда ҳалол махсулот саноқли соатлар ичида сотилиб тугайди. Одамлар махсулотнинг нафақат юқори сифатга, балки унинг соғломлаштирувчи хусусиятларга ҳам эга эканлигига амалда иқрор бўлишди. Биринчидан, инсон яхши нарсага тез кўникади, иккинчидан, аввало инсоннинг жисми эмас, балки онги хасталанганлигин тушуна бошлайди.
Онг қанчалик зулматда қолган бўлса, у шунчалик ёруғликка муҳтож бўлади, шу боис одамлар ҳалолга талпинишмоқда. Агар одамларда зулмкорлик, нафрат, ёмонлик, алам камайиб, одамийлик, меҳр, зийраклик, ўзгаларга эътибор кўпаядиган бўлса, инсон ўз ҳаётида ва амалларида ҳаромдан узоқлашиб боради.
-Гап айнан мана шундадир, - деб менинг фикримни қувватлайди Бинали Бадалов. – Нимага Муқаддас Қуръон мусулмонларга чўчқа гўштини ҳаром қилган? Бу каннибал (ўз ҳамжинсларини ейдиган) ҳайвон бўлиб, ўз болаларини ейди, ўз чиқиндилари билан озиқланади, унинг ёғида чўчқа гижжаси ва соғлиқ учун ўта зарарли бўлган оғир металллар бор. Бугун бу нарса илмий жихатдан асослангандир. Чўчқа гўшти истеъмоли камайиб бормоқда, шунинг учун унинг нархи пасайиб боряпти.
Чўчқа гўштининг асосий истеъмолчиси ва етказиб берувчиси – Хитойдир. Бу мамлакатдаги махсулотнинг 70% ини чўчқа гўшти ташкил қилади. Аксинча, АҚШ, Англия, Франция, Бразилия, Австралияда фаол равишда ҳалол махсулотга ўтилмоқда… Аста-секин ҳалолнинг тарқалиш доираси кенгаймоқда, бу эса исломий истеъмол тарзининг ғолибона юришини тасдиқлайди.
Бироқ, хафа қиладиган жойи, кўпгина савдо нуқталарида сотувчилар «мусулмонча», «пархез учун», «диабет учун», «қозоқча» ва х.к. деб номланган ҳалол бўлмаган махсулотлар билан савдо килмоқдалар.  Бундай махсулотни етказиб берувчилар ишонувчан одамларни алдашмоқда, лекин Аллоҳни алдаш мумкин эмас-ку.
Алдамоқлик – катта гуноҳдир. Ва бу фойда олиш учун, ўз махсулотини бугунги кунда харидорлар орасида катта талабга эга бўлган «ҳалол» белгиси остида тезроқ сотиб юбориш учун қилинмоқда. Биз бу савдо нукталарини айланиб юрамиз ва харидорларга ҳалол махсулотлар «Ҳалол Султон» ёрлиғи билан белгиланишини тушунтирамиз. Агар бундай ёрлиқ бўлмаса, бу қалбаки колбасадир, - таъкидлайди Бадалов.
Мен унинг гапига қўшиламан. Асосан насоролардан иборат Англия, Франция, Америка, Австралия, ва кўп миллатли Россия ҳалол овқат махсулотларини, ташқи кийим ва пойафзалдан, атир-упадан тортиб тиббий дори-дармонларгача бўлган кенг истеъмол молларининг ҳалолини тан ола бошлади…
Индонезия, Малайзия, Туркия, шарқий Араб мамлакатлари сингари мусулмон ўлкалари эса деярли тўлиқ ҳалолга ўтиб бўлишди. Эндиликда бу ижобий тажрибани миллиард аҳолиси бўлган Ҳиндистон қўллашни бошламоқда.
Ва фақатгина Хитой чўчқа гўшти истеъмолини давом эттирмоқда; афтидан, улар ўзларининг беҳисоб аҳолиси сонини хатто харом махсулот ҳам камайтира олмайди, деб ҳисоблашаётган бўлса керак. Майли, Хитой катта давлат, ўзи яхшироқ билса керак. Биз кичик ҳалқларга эса Аллоҳнинг ўзи мусулмон маданиятининг омили бўлган ҳалол орқали яшамоқни буюргандир.
Ва бу маданият, жумладан, наъмунали мусулмон инсон Бинали Бадалов раҳбарлик қилаётган «Ҳалол Султон» фирмаси каби «китлар»га таянган ҳолда мавжуддир. У - тоза ва ҳалол инсон, ажойиб ташкилотчи ва… одамнинг ҳам жисми, ҳам руҳини сўзлари ва тақволи амаллари билан муолажа қилувчи руҳоний устоздир. Бу сўзларни тўлиқ асос билан гапирмоқдаман.
Мен, Саутжон ва Бинали  пешин намозини мусулмон ишчилар учун махсус ажратилган кенг ва ёруғ намозхонада ўқидик. Намоздан олдин Бинали тоза, кўркам, узун этакли кийимни кийиб олди. У мунаввар юзли тақводор имомга ўхшарди. Биз ўзлари учун Ислом ва мусулмон дунёси ғоялари қадрли бўлган хақиқий биродарлардек хайрлашдик.

Мнайдар Мирза хожа

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.