Хабарлар
24.04.10 19:59    PDF Печат E-mail
Ҳалол шиддат билан савдо белгисига айланмоқда

islom.uz

Ёнимиздаги гастроном ёпилиб, ўрнига ҳалол парранда гўшти таклиф қиладиган тез овқатланиш шаҳобчаси очилганда; кошер гўшт растаси ёпилиб, унинг ўрнига ҳалол гўшт растаси очилганда; маҳаллий супермаркетимизда турли ҳил ҳалол маҳсулотлар жойлашган алоҳида витрина пайдо бўлганда, ҳалол молиявий хизматлар таклиф қилаётган реклама варақаси қўлимга тушганида “ҳалол” русум эмас, балки катта бизнесга айланганлигини тушуниб етдим...
Ҳалол фаст-фудга табиийки талаб бор. Биринчидан Европанинг кўпчилик қисмида тунда кабоб истеъмол қилишни ҳуш кўришади. Тунгги клублардан тонгга яқин чиққан оламон учун аслида таомнинг ҳалол бўлиш-бўлмаслиги муҳим эмас: улар гўштли сэндвич еса бўлди. Шу билан бирга ҳалол таомланишга асосий талабгорлар шариат аҳкомларига риоя қилиш иштиёқида бўлган мусулмонлардир.

Бу ўз навбатида озиқ-овқат бозорининг салмоқли қисмини ташкил этади. Дунё аҳолисининг 1.6 миллиарди мусулмон бўлса, шулардан 18 миллиони Европада истиқомат қилади. «Halal Journal» ҳисобларига кўра ҳалол бозорининг йиллик қиймати 2.63 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Бундай бозор, табиийки, трансмиллий корпорацияларни ҳам ўзига тортмасдан қолмади. Бу борада «Nestle» пешқадамлардан ҳисобланади. Бу корпорация ўз машҳур маҳсулотларининг ҳалол вариантларини ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб сота бошлаган. Ҳозирда корпорация ялпи савдосидаги ҳалол маҳсулотлар улуши йиллик 5%ни ташкил қилади. «Nestle» таркибидаги 85 корхонада сертификатланган ҳалол ишлаб чиқариш линиялари ишлаб турибди. Шулардан 20 таси Европада жойлашган.

Муҳими ҳалол бозори юқори сурат билан ривожланаётган, даромадли соҳага айланиб қолди. «Nestle»нинг таъқидлашича, унинг ҳалол маҳсулотларга бағишланган маркетинг акцияси натижасида йиллик савдонинг 50%га ўсишини, рентабеллик кўрсаткичини икки хонали рақамларга кўтарилишини таъминлаган.

Машҳур тез овқатланиш тармоқлари ҳам ҳалол таомлар сотмоқда ёки ҳалол масаллиқлардан фойдаланмоқда. Масалан, «KFC» буни овоза қилмаётган бўлсада, ҳалол товуқлардан фойдаланмоқда. «Domino’s Pizza» ва «Quick» эса ҳалол бозорига очиқчасига кириб келди.

Шу муносабат билан айтиш керакки, анъанавий таомлари билан бирга бир нечта ҳалол маҳсулотлар таклиф қиладиган тармоқларга қараганда, бутунлай фақат ҳалол таомлар таклиф қилишга киришган тадбиркорлар юқорироқ натижага эришмоқда. Биринчи ҳолатда бир-иккита кўшимча мижоз келаётган бўлса, иккинчи ҳолатда бутунлай Ислом талабларига мувофиқ ташкил қилинган таом тайёрлаш жараёни жамиятнинг яҳлит бир бўлагини ўзига жалб этишга имконият бермоқда. Масалан, «Quick»нинг бутунлай ҳалол таомлар таклиф қилишни бошлаган саккиз ресторанида савдо ҳажми 30%га ўсган.

Демакки, бундай суратлар билан кенгаётган таъминланган мусулмонлар алоҳида маданий қатлам сифатида жуда жозибадор мижозлар гуруҳига айланмоқда. Натижада, олдин алоҳида хусусий қассоблар рақобатлашган ҳалол бозорида, ҳозирда йирик корпорацияларни кўриш мумкин.

Мени энг кўп ажаблантираётган хусус, ҳалол бозорининг анъанавий гўшт маҳсулотларини билан чегараланмаганлигидир. Энди харидорларга ҳалол косметика, витаминлар, молиявий хизматлар, меҳмонхоналар таклиф қилинаяпти. Яни ҳалол савдо белгисига айланганлиги яққол намоёт бўлмоқда.

Ҳалол бозорида таклиф қилинаётган маҳсулот ва хизматлар рангбаранглиги ҳалол сертификация ва стандартлаштириш масалаларини кўтармоқда. Жорий йилнинг июн ойида Малайзияда ўтказиладиган Бешинчи бутунжаҳон ҳалол форумида халқаро ҳалол сертификатлаштириш ва стандартлаштириш масалаларининг ҳам кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Ҳалоллаштириш энг янги оммавий тенденцияга айланиб қолди. Шу билан бирга, эслатиб ўтиш жоизки дунё ҳалол бозорининг қарийиб 90% «Nestle», «KFC» ёки «Carrefour» каби трансмиллий корпорациялар томонидан назорат қилинмоқда. Бундай суратлар билан ривожланаётган ҳалол бозорининг мусулмонлар томонидан бошқарилмаётгани таъссуфли...

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.