Хабарлар
02.12.24 21:54    PDF Печат E-mail
Ҳалол маҳсулотлар бозори 8 триллион долларга етди

Истанбулда бўлиб ўтаётган Жаҳон ҳалол саммити координатори Айлин Шенгулнинг маълум қилишича, жаҳон ҳалол маҳсулотлар бозори ҳажми 8 триллион долларга етган. 2015 йилда бу кўрсаткич 1 триллион доллар атрофида эди.

Шенгул таъкидлаганидек, ҳалол иқтисодиёти ва маҳсулотлари нафақат мусулмонлар учун мўлжалланган, балки унинг «хавфсизлиги ва фойдали хусусиятлари» туфайли номусулмонлар орасида ҳам оммалашмоқда.

Чоршанба куни Истанбулда «Halal Expo 2024» кўргазмаси ва 10-Жаҳон ҳалол саммити бошланди. 30 ноябргача давом этадиган ушбу тадбирда 50 га яқин мамлакатдан 500 та маҳаллий ва халқаро брендлар иштирок этмоқда.

«2015 йилда илк тадбирларимизни ўтказганимизда, жаҳон ҳалол маҳсулотлар бозори ҳажми тахминан 1 триллион долларни ташкил этар эди. Ҳозир эса, бу кўрсаткич 8 триллион долларга етди», — деди Шенгюль.

Чоршанба куни бўлиб ўтган очилиш маросимида Жаҳон ҳалол саммити раисининг ўринбосари Эмре Ате, кейинги беш йил ичида ҳалол маҳсулотлар бозори ҳажми тахминан 12 триллион долларга етиши кутилаётганини билдирди.

Ҳалол бозорининг асосий йўналишлари: исломий молия, озиқ-овқат маҳсулотлари, мода ва тайёр кийим-кечак, оммавий ахборот воситалари ва туризм.

MMR (Market Research) платформаси маълумотларига кўра, жаҳон ҳалол озиқ-овқат маҳсулотлари бозори ҳажми 2023 йилда 2,3 триллион долларни ташкил этган. Ушбу бозорнинг умумий даромади 2024–2030 йилларда ҳар йили ўртача 10,5% ўсиш суръати билан 2030 йилга келиб 5,3 триллион долларга етиши кутилмоқда.

Жаҳон ҳалол маҳсулотлари бозори анъанавий равишда уни қўллаб-қувватламаган қатор давлатларда ҳам кенгаймоқда. Масалан, АҚШда ҳалол маҳсулотлар бозори ҳажми 2022 йилда 59,4 миллиард долларга баҳоланган бўлса, Allied Market Research маълумотларига кўра, 2026 йилга бориб бу кўрсаткич 88,9 миллиард долларга етиши мумкин.

Абу Муслим

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.