Хабарлар
08.11.24 09:07    PDF Печат E-mail
Ҳалол" деб белгиланган от гўшти тушёнкаси партиясида чўчқа ДНКси топилди

Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳри дўконларида «ҳалол» деб белгиланган, аммо таркибида чўчқа ДНКси аниқланган от гўшти тушёнкаси топилди, деб хабар беради LITER нашри. Мазкур маҳсулотни текширишни «Мангистау вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти» Санитария-эпидемиология экспертиза маркази ёрдамида ўтказган.

Текширув давомида айрим «ҳалол» маҳсулотларда таркибий мосликда номутаносибликлар, шу жумладан бир нечтасида чўчқа ДНКси борлиги аниқланган.

«ГОСТ талабларига кўра, от гўшти тушёнкасининг таркибида фақат от гўшти, ёғ ва зираворлар бўлиши керак. Чўчқа ДНКсининг аниқланиши ишлаб чиқариш технологиясининг қўпол бузилиши ва ишлаб чиқарувчининг виждонсизлигига ишорадир», – дейди эксперт Жанна Биятан.

«Одатда, маҳсулотга „ҳалол“ статутисини беришдан олдин у кўплаб текширув босқичларидан ўтади. Унинг таркибида мусулмонлар учун тақиқланган чўчқа ва унга алоқадор моддалар бўлмаслиги шарт. Маҳсулотни „ҳалол“ деб эълон қилиш ва унга чўчқа маҳсулотларини қўшиш ишлаб чиқарувчиларнинг виждонсизлигига далилдир», – дейди жамият вакиллари.

Бундай ҳолатлардан қочиш учун мутахассислар «ҳалол» тамғасига эга гўшт маҳсулотларини машҳур ва ишончли ишлаб чиқарувчилардан харид қилишни тавсия қиладилар. Шунингдек, ГОСТ стандартига мувофиқ ишлаб чиқарилган ва Евросиё иттифоқи давлатлар бозорида айланма белгилари (ЕАС) билан белги қўйилган маҳсулотларни харид қилишни маслаҳат берадилар. Бу маҳсулотнинг барча сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб беришини кафолатлайди.

Абу Муслим тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.