«Герофарм» компанияси томонидан чиқариладиган инсулин ҳалол стандартига жавоб беришини тасдиқлайдиган сертификат олди, хабар қилади РИА «Новости».
DSM Group бош директори Сергей Шулякнинг аниқлаштиришича, бу Россияда шундай сертификат олган илк инсулиндир. Шундай қилиб, компания ишлаб чиқарадиган инсулин исломда ҳам рухсат этилди ва энди мусулмонлар индан фойдаланиши мумкин. Бир йил олдин, Татаристон Республикаси мусулмонларининг диний идорасига кўра, ҳалол стандарт қўмитаси 200 та компанияга сертификатлар берган. Улар орасида "Красный Октябр"қандолат фабрикаси ҳам бор. Аленка шоколадидан ташқари, компаниянинг бошқа бир қанча маҳсулотлари ҳалол деб тан олинди: «Грильяжные», «Козиначки с солью», «Птичье молоко» конфетлари, «Бабаевский» аччиқ шоколади. Россияда ҳалол товарлар рўйхати доимий равишда ошиб бормоқда. |