|
Қозоғистонда ҳалол колбаса ва консерваларда чўчқа гўшти топилди |
Чўчқа ДНК Россия Федерациясидан келтирилган "Мусульманская" консерваланган мол гўшти ва ярим дудланган колбасада топилган бўлиб, улар Қозоғистон дўконларида ҳалол сифатида сотилган, дея хабар беради Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати қўмитасининг Миллий экспертиза маркази.
Интерфакс маълумотларига кўра, маҳсулот сифати мониторинги март ойида Шимолий Қозоғистон вилоятидаги санитария-эпидемиология назорати бошқармаси томонидан амалга оширилган. Жами 38 та гўшт намуналари ўрганилди. "Тадқиқот давомида аниқланишича, консерваланган мол гўшти икки намунаси ва битта колбаса намунаси номувофиқ бўлиб чиқди: «Мусульманская» ярим дудланган колбасаси (ишлаб чиқарувчи ИП Павлов А.С., Россия, Бошқирдистон Республикаси); "Говядина тушеная высший сорт" стерилланган гўшт бўлаклари консерваси (ишлаб чиқарувчи "Курганский мясокомбинат "Стандарт" МЧЖ Россия, Курган); "Говядина тушеная высший сорт" стерилланган гўшт бўлаклари консерваси (ишлаб чиқарувчи "Орелпродукт" АЖ, Россия, Орловская область)", - дейилади хабарда. Шу билан бирга, Россиянинг Селятино компанияси томонидан ишлаб чиқарилган "Свинина обеденная" консерваларида товуқ ДНК топилган.
|