|
||||
Ҳалол маҳсулотлар бозори Буюк Британияда шов-шувга сабаб бўлди |
12 феврал куни Бирмингемда (Буюк Британия) очилган биринчи ҳалол маҳсулотлар бозори юзлаб меҳмонларни хурсанд қилди. Турли миллат мижозларини нафақат кенг ассортимент, балки ёқимли муҳит, сотувчиларнинг дўстона муомаласи ҳам ўзига жалб қилди. Шунингдек, очиқ ҳавода бепул кинотеатр ва болалар билан ташриф буюрувчилар учун ўйин хонаси мавжуд эди. Бирмингемда Миллий Ҳинд таомларини сотадиган эр-хотин Саид Шах ва Алия Рехми ўз маҳсулотларини бозорда тақдим этишди ва уларнинг киоски олдидаги катта ҳаяжондан ҳайратда қолишди.
|