|
Немис шаҳарларидан бирида ҳалол бозор очилади |
Германиянинг Кёльн шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар ярмаркасида ҳалол маҳсулотлар бозорига йўналтирилган Anuga Halal Market ташкил қилинди. Ҳалол бозор бир вақтнинг ўзида ҳам қийинчилик, ҳам янги имкониятни ифодалайди.
Ҳалол маҳсулотларнинг зарур шаффофлиги ва саноатлашуви Германияда яшовчи беш миллиондан ортиқ ва Европа бўйлаб 50 миллиондан ортиқ мусулмонларнинг хавфсизлиги ва сифат талабларига жавоб берадиган сертификатни талаб қилади. 2021 йил 9 октябрдан 13 октябргача чакана савдо шохобчаларида бўлиб ўтадиган Anuga Halal Market гўшт ва сут маҳсулотларидан тортиб музлатилган озиқ-овқат, ширинлик ва яхна овқатларгача бўлган ҳалол секторнинг бутун таъминотини қамраб олади. Махсус кўргазмада озиқ-овқат чакана савдоси вакилларига ҳалол маҳсулотлар ассортименти билан танишиш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, ушбу формат нафақат мусулмон истеъмолчиларидан, балки ҳалол маҳсулотларга бўлган талабнинг ўсиб боришини ҳис қилувчи халқаро харидорларга қаратилган бўлиб, бу фойдали бозор «ниша»си ҳисобланади. |