|
Коронавирусга қарши Россия вакцинаси «Ҳалол» сертификатини қўлга киритди |
COVID-19 олдини олиш бўйича Россиянинг «ЭпиВакКорона» вакцинаси «Ҳалол» сертификатини қўлга киритди, деб хабар қилади «Югра» медиа-холдинги. Ҳужжат Россия мусулмонлар диний идораси қошидаги Стандартлаштириш ва сертификатлаш маркази томонидан берилди.
Ҳужжатнинг хулоса қисмида айтилишича, вакцинада фойдаланилган хомашё ва унинг таркибий қисми «Ҳалол» стандарти талабларига жавоб беради. Яъни вакцина таркибида мусулмонлар учун тақиқланган ингредиентлар йўқ. Таъкидлаш жоизки, вакцина синтез қилишда ферментлар ва гормонлар фойдаланилмайди. Унинг асосида оқсил ва пептид антигенлар ётади. Ҳозирги пайтда «ЭпиВакКорона» вакцинаси самарадорлиги борасида кўпчилик томонидан шубҳа билдириляпти, чунки у фақат иккита клиник тадқиқот босқичини ўтиши билан муомалага киритилди, учинч босқич эса 2022 йил бошида якун топиши кутиляпти.
|