|
Россия «ҳалол» сарделькаларида чўчқа оқсили аниқланди |
Россияда таркибида чўчқа гўшти бўлган маҳсулотга "ҳалол" деган ёзувни қўллаган гўшт ишлаб чиқарувчи томонидан яна бир инсофсизлик ҳолати қайд етилган.
Мусулмонлар томонидан сотиб олиш учун тавсия этилмаган маҳсулотларнинг "қора рўйхати" га Орск гўштни қайта ишлаш заводининг "мусулмон" сарделькалари киритилган. Харидор олдида ишончли ҳалол маҳсулот борлигига шубҳа қилмаслиги учун ишлаб чиқарувчи ёрлиқда "Нура" ёзуви туширилган кичик логотипли масжидлар тасвири туширилган бўлиб, бу маҳсулотнинг "мусулмон" маҳсулот линиясига тегишли эканлигини кўрсатарди. Ниҳоят, завод ғоясига кўра, барча шубҳалар "ҳалол-Бошқирдистон" корпоратив логотипини кўргач, ғойиб бўлиши керак эди. Эҳтимол, сарделька таркибида чўчқа элементларининг мавжудлиги қасддан қилинган эмас ва гап шунчаки ишлаб чиқарувчи томонидан оддий нодонлик ҳақида бормоқда. Бундан ишлаб чиқарувчининг маҳсулот таркибида чўчқа оқсили мавжудлигини яшиширшга уринмагани ва у таркибий қисмлардан бири сифатида очиқ-ойдин кўрсатилган. Шунингдек, «ҳалол» сертификати бериш билан шуғулланувчи органлар қаёққа қараган, деган савол туғилади. Қанча мусулмон харидор вазиятнинг қурбонига айлангани ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин. |