|
||||
Татаристонда «Ҳалол патрул» ўз ишини бошлади |
Татаристон мусулмонлар диний идораси (МДИ) Чистопол мухтасибати тармоқ магазинларида ҳалол товарларни текшириш билан шуғулланадиган «Ҳалол патрул» ташкил килди. Ҳозирда патрул 15 нафар мусулмондан иборат. «Ҳозирги кунгача 19 та жой текширилди», - хабар қилади МДИ. Патруль шунингдек, умумий овқатланиш муассасаларини ҳам текширмоқчи. Патрул қатнашчилари дастлаб Татаристон МДИ «Ҳалол» стандарти бўйича қўмита ва мухтасибат томонидан ташкил қилинган «ҳалол» ва «ҳаром» тушунчалари бўйича кусраларда ўқидилар. Патрул таркиби яқин кунларда кучайтирилиши кўзда тутилмоқда – мухтасибат янги хоҳловчиларни рўйхатдан ўтказди.
|