|
||||
Индонезия ҳалол туризмни ривожлантирмоқда |
Индонезия туризм вазири Сандиага Унонинг айтишича, ушбу давлат ҳалол туризм нуқтаи назаридан етакчи мамлакат ҳисобланади, дея хабар қилади Detik. «Биламизки, Индонезия – дунёда ҳалол туризм маконига айланган, ривожланаётган мамлакатлардан бири. 2019 йил учун «Глобал ислом иқтисодиётининг ҳолати» ҳисоботига кўра, Индонезия мусулмонлар учун мўлжалланган туризм харажатлари энг катта бўлган мамлакатлар бешлигидан ўрин олди», - деди Сандиага Уно халқаро туризм соҳасининг бир қатор етакчилари билан учрашув вақтида.
|