|
Малайзия коронавирус ваксинасининг ҳалоллиги ҳақидаги саволга жавоб берди |
Коронавирусга қарши вакцина "ҳалол" сифат сертификатини олиши шарт эмас, бу ҳақида Малайзия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди. "Вакциналар ҳалол аттестациядан ўтса, яхши бўлади, аммо биз бу мақом асосида дори-дармонларни рўйхатдан ўтказмаймиз", - дея изоҳ берди вазирлик.
Аввалроқ Малайзияда Ислом ишлари бўйича Миллий кенгаш қўмитаси мусулмонларни эмлаш масаласини кўтарган эди. COVID-19 вакцинасидан мусулмонлар фойдаланиши учун рухсат бериладими, деган хавотирлар Малайзия ишлаб чиқарувчилар билан таъминот битими имзолаганидан кейин юзага келди. Малайзия Ислом ишлари бўйича Миллий кенгашининг махсус ҳайъати пайшанба куни учрашиб, мусулмонлар вакцина қилдириши мумкинлигини муҳокама қилди. Дин ишлари бўйича вазир Зулкифлининг Муҳаммад ал-Бакрининг айтишича, бу қарор диний ишларни назорат қилувчи қиролга розилиги учун тақдим этилганидан сўнг эълон қилинади. Муфтий Моҳд Асрий Заинул Абидин, қўмита йиғилишидан кейин Facebook постида, "агар дори қабул қилинмайдиган модда бўлса ҳам, кимёвий ўзгариш жараёни уни тоза ва ҳалол қилади", деди. Малазиянинг Pharmaniaga фармацевтика компанияси таъкидлашича, ҳалол вакциналар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги илк корхона 2022 йилга келиб барпо этилади. Малайзия ноябр ойида Covax Facility (Covax) ва Pfizer билан аҳолининг 20 фоизи учун 12,8 миллион доза вакцина етказиб бериш ҳақида шартнома тузди.
|