|
Ўзбекистон Жаҳон ҳалол анжуманида иштирок этди |
6 октябрь куни Ўзбекистон вакиллари Малайзия пойтахтида бўлиб ўтган Жаҳон ҳалол анжуманида («World Halal Conference – WHC-2020») иштирок этдилар. Ушбу тадбир 2008 йилдан бери мунтазам равишда Малайзия Халқаро савдо ва саноат вазирлиги томонидан ўтказиб келинади ва глобал бозорларда ҳалол маҳсулотларни тарғиб қилиш платформаси ҳисобланади. Ҳар йили унинг ишида бутун дунёдан мингдан ортиқ делегат, жумладан, Малайзия ислом ривожланиш департаменти (JAKIM) аккеридтациясини олган сертификатлаш учун жавоб берадиган органларнинг вакиллари, ҳалол маҳсулот (озиқ-овқат, мева-сабзавот, дори-дармон, кометика ва б.) ишлаб чиқарувчилар қатнашади.
Ўзбекистонда Миллий стандартларнинг халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш, жумладан, ҳалол маҳсулотларга қўйилишини таъминлаш орқали маҳсулот сифати ва рақобат бардошлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни тақдим этган элчихона ходимлари хорижий бозорларга чиқиш режалари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилади Ўзбекистон мусулмонлари Бошқармаси матбуот хизмати. Анжуман доирасида Малайзия ҳалол саноатни ривожлантириш корпорацияси директори Хайрол Ариффеин билан Малайзия томони кўмагида, жумладан, Тошкентда «Centre of Halal Industry Excellence» ҳалол саноат илғор тажрибаси Марказининг очилиши орқали Ўзбекистонда тегишли сертификатлаштиришни ривожлантиришни муҳокама қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. WHC-2020 да иштирок этиш натижасида «Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти билан JAKIM ўртасида видеоконференция орқали Ўзбекистонда ҳалол саноатини жорий этиш ва ривожлантиришни муҳокама қилиш, шунингдек, ноябрь ойида Агентлик ходимлари учун ўқув вебинар ўтказиш бўйича келишувга эришилди. |