|
||||
Россиядаги мактаб ўқувчилари ҳалол таомлар истеъмол қилади |
Мактаб ўқувчилари овқатланишини ташкил қилиш бўйича янги санитария қоидалари ва нормативлар таомнома тузишда диний ва миллий хусусиятларни ҳисобга олади, шунингдек, сурункали касаллиги бўлган болалар учун махсус таомнома тузишга имкон беради, хабар қилади Роспотребнадзор санитария назорати бошқармаси бошлиғи Ирина Шевкун. "Бизнинг янги қоидалар лойиҳамизда бу нарса кўзда тутилган ва биринчи марта кўрсатилганки, таомномада миллий, минтақави ва диний хусусиятлар кўзда тутилиши мумкин, шунингдек, махсус озиқа билан овқатланадиган болалар даволовчи шифокор тавсия билан бундай озиқа билан таъминланиши лозимлиги ҳам кўрсатилган", - деди Шевкун "Про питание: диалог ОНФ с Роспотребнадзором" вебинари вақтида.
|