|
Россияда илк ҳалол савдо маркази қурилади |
Қозон шаҳрида Россияда илк ҳалол савдо маркази қурилади. Бу ҳақида ProKazan наши хабар қилади. Татаристон Республикаси инвестицион ривожлантириш Агентлиги раҳбари Талия Минуллинанинг айтишича, бу мамлакатдаги мусулмонлар қадриятларини тарғиб қилувчи биринчи савдо маркази бўлади. Унинг сўзларига кўра, савдо марказида нафақат ҳалол маҳсулот ва хизматларга эга дўкон ва кафелар бўлади. Бу жойнинг ўзи барча Исломий қонун-қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, бутун оила билан қулай вақт ўтказиш учун жой ва ишбилармонлик майдонига айланади.
Лойиҳага кўра, савдо марказининг биринчи қаватида савдо заллари ва ресторанлар, иккинчи қаватида ҳам ресторанлар ва кенг ўйин ҳудуди жойлашган бўлиб, бу ерда ота-оналар уч ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болаларни уларни ўйнатишдан ташқари, Исломий қонун-қоидалар асосидаги дастурларга ўргатадиган аниматорлар назорати остида қолдириши мумкин. Мажмуада банкет зали, намозхонлар ва таҳорат учун хоналар, алоҳида кириш жойи бўлган эркаклар ва аёллар учун алоҳида спорт заллари ҳам жойлаштирилиши кўзда тутилган. Лойиҳага қўшимча равишда озиқ-овқат етказиб бериш хизмати ҳам ишлайди. Буларнинг барчаси ҳалол турмуш тарзини ривожлантириш бўйича йўл харитаси доирасида амалга оширилади. Бу чора-тадбирлар «Россия – ислом дунёси» дастурига мувофиқ амалга оширилади. 2019 йил ноябрида Қозон турмуш сифати бўйича яхши шаҳри деб тан олинди. Иккинчи ўринни Грозний ва учинчи ўринни Тюмень эгаллади. Кучли ўнликдан шунингдек, Краснодар, Москва, Санкт-Петербург, Иркутск, Севастополь, Уфа ва Кемерово ҳам ўрин олди. |