|
||||
АҚШ госпиталида ҳалол меню жорий етилди |
Овқатланиш тикланиш жараёнининг бир қисми деб ҳисоблаб, Миннесота шифохонаси мусулмон беморларга ва меҳмонларга ёрдам бериш учун менюга ҳалол вариантларни қўшди. "Мени шу нарса қувонтирадики, улар касалхонада булган пайтларида биз уларнинг соғайиб кетишига ёрдам беряпмиз, улар рухсат берилган озиқ-овқатлар ейишмоқда"-деди бош ошпаз Кайл Везенберг. Илгари Исломга эътиқод қилган беморларнинг яқинлари ва дўстлари уй ёки ҳалол ресторанлардан шифохоналарга озиқ-овқат олиб келишлари керак эди. Мусулмонлар жамоаси билан музокаралардан сўнг соғлиқни сақлаш бўйича мутахассис Хани Якобсоннинг айтишича, шифохонада ҳалол меню етишмайди."Бу жамоа учун жуда муҳим эди", - дейди Якобсон. Везенбергнинг айтишича, ҳалол таомлар тайёрлаш учун алоҳида идиш ва анжомлар ишлатилади. Барча ходимлар ҳам пишириш жараёнида ўқитилди.
|