|
||||
Саудия Арабистонида коронавирусдан ҳалол вакцина ишлаб чиқиляпти |
Саудия Арабистони янги турдаги коронавирусга қарши ҳалол вакцина ишлаб чиқяпти. Бу ҳақида Dunya News янгиликлар портали хабар қилди. "COVID-19 дан вакцина ишлаб чиқиш Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида олиб бориляпти", - ҳикоя қилади Мазен Хасанейн, маҳаллий биофармацевтика компанияси SaudiVax директори. – Умид қиламизки, гарчи бу кўп омилларга боғлиқ бўлсада, вакцина Яқин Шарқда бир йилдан кейин пайдо бўлади". Вакциналарни ишлаб чиқишда бутун дунё олимлари тирик қолиш учун озуқавий муҳитга муҳтож бўлган тирик ҳужайраларни ишлатадилар. Унинг таркибий қисмларига ҳалол ёки исломий меъёрлар нуқтаи назаридан жоиз бўлмаган элементлар, масалан, чўчқа организмидан олинган желатин каби ингредиентлар киради. Шу сабабли, "ТАСС" Dunya News нашрига таяниб таъкидлаганидек, "ҳалол" белгиси бўлган Саудия Арабистонининг COVID-19 дориси мусулмонларни диний ташвишлардан халос қилиши керак.
|