|
Бутунжаҳон Ҳалол куни Самарада ислом модаси намойиши бўлиб ўтади |
3 октябрь куни Volga Investment Summit & World Halal Day доирасида бўлиб ўтадиган модалар намойишида машҳур дизайнер Галия Салюкова коллекцияси намойиш этилади. Дизайнер ноодатий бичим, камтарона ранг бўёқлар, матолар ва фактуралар бойлигидан фойдаланиб, ислом қонунларига жавоб берадиган эксклюзив коллекциялар яратади.
Мусулмон аёлларнинг замонавий ҳаётдаги роли ўқилиши модалар намойишига хос хусусият бўлади, таъкидлайди ташкилотчилар. "Одоб-ахлоқ доирасидаги мода замонавий мода бизнесининг энг жадал суръатлар билан ўсайтган сегментларидан бирига айланмоқда, - ҳисоблайди Галия Салюкова, - барча дин ва мазҳабларда иффат, ахлоқий софлик қизларнинг асосий безаги ҳисобланади. Лекин бу уларнинг шахсий ва касбий ўсишига халал бермаслиги керак. Мана шу сабабдан диний ва дунёвий ҳаётни тўғри уйғунлаштириш йўлини топиш муҳим аҳамият касб этади". World Halal Day — дунёнинг турли мамлакатларида қаторасига олтинчи йил ўтказиб келинаётган ислом бизнеси соҳасидаги энг йирик ҳодисадир. 2019 йил у Самара шаҳрида Volga Investment Summit билан биргаликда бўлиб ўтади. Ҳалол сертификатланган товарлар ва хизматлар етказиб берувчи ўнлаб компанияларни бирлаштирадиган кўргазмадан ташқари, қатнашчиларни маҳаллий ва халқаро инвесторлар ва экспертлар иштирокида панелли баҳс-мунозаралар, давра столлари ва воркшоплар кутиб турибди. Тадбирларда Россия маҳсулотини хорижга экспорт қилиш учун самарали воситалар, Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари бозорларининг жалб этувчанлиги масалалари кўриб чиқилади. Экспорт ва савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик, ислом молияси ва Ҳалол саноати, тиббиёт ва туризм ишбилармонлик дастурининг асосий мавзуларига айланади. Тадбирлар ташкилотчилари сифатида Самара вилояти ҳукумати, United World Halal Development консалтинг компанияси ва Ислом бизнеси халқаро Ассоциацияси (IAIB) иштирок этади. |