|
||||
Парҳез маҳсулот жуда хавфли бўлиб чиқди (Е951) |
Англияда Сассекс университети тадқиқотчилари сунъий ширинлаштирувчи модда – аспартам - инсон саломатлигига жиддий таҳдид солиши мумкинлигини аниқладилар. Мутахассисларнинг фикрича, Европа озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бошқармаси (EFSA) ушбу қўшимчанинг зарарли эканини кўрсатадиган илмий ишлар натижаларини муносиб баҳоламаган. Олимларнинг кўрсатишича, 2013 йил аспартам хавфсиз эканлиги ҳақида маълум қилган EFSA ушбу моддани истеъмол қилишнинг саломатлик учун салбий оқибатларини кўрсатган 73 та тадқиқотни писанд қилмаган, натижалари кўзга яққол ташланадиган зарар йўқлигини намойиш этган 84% илмий ишларни эса шубҳасиз ишончли деб тақдим этган. Бунда 73 та тадқиқотнинг аксарияти гўёки аспартамнинг хавфсизлигини тасдиқлайдиган тадқиқотлардан кўра ишончлироқ бўлиб кўринади, - деб ёзади Лента.ру.
|