|
||||
Татаристонда оммавий равишда «Ҳалол» белгиси остида чўчқа гўшти чиқарилган |
Татаристонда «Челны-Мясо» МЧЖ директор ўринбосари Илгиз Шакиров «Ҳалол» белгиси остида чўчқа гўшти ишлаб чиқаргани учун ФАС республика бошқармаси томонидан 4 минг рубллик жаримага тортилди. Республиканинг Тўқаев район прокуратураси ўтказган текширув натижалари шундай бўлди, дея забар қилади бошқарма матубот хизмати. Татаристон бўйича ФАС бошқармасида изоҳ беришларича, компания «Рекама тўғрисида»ги қонуннинг бузилишига йўл қўйган, холос. Татаристон Мусулмонлар диний бошқармасида ҳам «Челны-Мясо» МЧЖга нисбатан ҳеч қандай даъво йўқлиги айтилди. Бошқарма вакиллари ўз текширувини ўтказди, жумладан, «Ҳалол» стандарти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариладиган цех кўриб чиқилди.
|