Хабарлар
17.04.19 18:21    PDF Печат E-mail
2019 йил ҳалол туризмнинг энг яхши йўналишлари аниқланди

Сингапур рейтинг агентлиги Mastercard-Crescent исломий (ҳалол) тамойилларга жавоб берадиган энг яхши туристик йўналишларни аниқлаб, Глобал мусулмон саёҳатлар индекси (GMTI) сўнгги маърузасини ишлаб чиқди.

 

Жакартада эълон қилинган ҳисоботда биринчи ўринга бирданига икки мамлакат – Индонезия ва Малайзия жойлаштирилди. Шуниси қизиқки, ўтган йили Индонезия иккинчи ўринда, Малайзиядан кейин жой олганди, бироқ бу йили ушбу мамлакатларнинг иккаласи ҳам 78 очкодан олди ва Crescent Rating бош директори Фазал Бахардин айтганидек, Индонезия ўзининг ҳалол туризм секторини «энг фаол» ривожлантиришга интилмоқда.
Бу икки мамлакатдан кейинги ўринни эгаллаган Туркия 2018 йил 69,1 очкодан бу йил 75 очкогача ўсишни қайд этди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) аъзолари орасида «кирувчи» ҳалол туризм манзиллари сифатида Туркия Саудия Арабистонидан кейин иккинчи ўринни эгаллади.
«Чиқувчи мусулмон сафарларининг 22%и биринчи ўнта йўналишга [ИҲТ мамлакатлари] тўғри келади. Жами мусулмонлар чиқувчи бозорининг 36%и ушбу ўн йўналишга тўғри келади», - деди Бахардин ва кўплаб мамлакатлар глобал туристик йўналишлар сифатида ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун GMTI стандартларини қабул қилган.
Тўртинчи ўринни Саудия Арабистони, бешинчи ўринни эса БАА эгаллади.
GMTI ҳисоботи бутун дунё бўйича мусулмон туристлар учун 130 та манзилни баҳолаган. Рейтинг аниқлашда у тўртта асосий омил – очиқлик, алоқа, атроф-муҳит ва сервисдан келиб чиқиб баҳолаган.
Mastercard-CrescentRating баҳоларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб 140 миллиондан ортиқ мусулмон сайёҳлари сафар уюштирган. Башоратларга кўра, 2026 йилга келиб уларнинг сони 230 миллион кишигача етади, бунда жаҳон туризм индустрияси сиҳасига 300 миллиард долларга яқин маблағ сарфланади.

 

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.