|
Оммабоп ширинлик ҳалол эмаслиги билан истеъолчиларни ҳайратда қолдирди |
Ичига шоколад ёки ёнғоқ тўлдирилган ранг-баранг M&M дражеси кўплаб мамлакатларда турли ёшдаги кишиларнинг севимли ширинликларилан биридир.
Мусулмон мамлакатлардаги кўплаб истеъмолчилар бу ширинлик таркибида тақиқланган нарсалар борлигини хаёлига ҳам келтирмаганди, шу сабабли ишлаб чиқарувчи компаниянинг бу маҳсулот таркибий қисми борасда берган изоҳи ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди. Twitter даги @TheLifeOfBako никли фойдаланувчи M&M's саҳифасида маҳсулот ҳалолми деган савол берди ва ижтимоий тармоқнинг юзлаб фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирган ҳолда "йўқ", деган жавоб олди. «M&M's ҳалол овқатланиш учун тўғри келмайди. Биз ҳайвонлардан олинган қўшимча моддалар қўшамиз», - деб жавоб берди ишлаб чиқарувчи, дея иқтибос келтиради IslamNews. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг реакциясини узоқ кутишга тўғри келмади – маълум бўлишича, шоколадли драженинг мусулмонлар орасида ихлосмандлари кўп экан. «Шошмай туринг… Нима?!?!» «Яхшиси, мен буни ўқимадим деб тасаввур қилганим маъқул экан». «Қандай қилиб бунга йўл қўйдингиз?» «Менинг бутун ҳаётим ёлғонга тўла экан».
Манба |