24-25 апрель кунлари Қозон шаҳрида, «Kazan Expo» Халқаро кўргазмалар маркази ҳудудида, «Россия – Ислом дунёси: KazanSummit 2019» XI Халқаро иқтисодий саммити доирасида Халқаро ҳалол-саноат кўразмаси - RUSSIA HALAL EXPO бўлиб ўтади. Кўргазма ташкилотчилари – Татаристон Республикаси мусулмонлар Диний идораси, ТР МДМ «Ҳалол» стандарти бўйича Қўмита ва Татаристон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ҳисобланади.
Кўргазма Татаристоннинг бошқа минтақалар ва мамлакатлар билан савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий алоқаларини ривожлантириш, Россия иқтисодиётининг "ҳалол" сегменти салоҳиятини намойиш қилиш ва россиялик таъминотчиларнинг ҳалол маҳсулот ва хизматларни баҳолаш мақсадида ўтказилади. Бунда яқин ва узоқ хориж мамлакатларидан: БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Туркия, Индонезия, Баҳрайн, Малайзия, Уммон, Миср, Жанубий Корея, Канада, Буюк Британия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Беларусдан ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ҳам ўз маҳсулотларини тақдим этиши режалаштирилган. Кўлами ва оммавийлиги йилдан-йилга ўсиб бораётган RUSSIA HALAL EXPO халқаро кўргазмаси Россия Федерациясида ҳалол саноат ривожланиб келаётган вақт давомида ўтказилган энг йирик кўргазмага айланади. Масалан, агар 2018 йил кўргазма экспозицияси 1,4 минг кв.м. майдонни эгаллаган бўлса, бу йил унинг умумий майдони 3,5 бараварпга ортади ва 5 минг кв. м.ни ташкил қилади. Бундан ташқари, RUSSIA HALAL EXPO 2019 ўз жойлашувини ўзгартиради. Бу йил тадбир «Қозон» Халқаро аэропортига яқин жойлашган «Kazan Expo» кўргазма маркази ҳудудида бўлиб ўтади. Бу халқаро ва минтақалараро коммуникациялар учун янги майдон, дунё технологиялари ва билимлар трансфери учун платформадир. «Kazan Expo» аэропорт ва аэроэкспресс станцияси билан усти ёпиқ ер усти ўтиш йўли орқали бирлаштиришган учта кўргазма павильонидан иборат жаҳон талабларига жавоб берадиган комплекс ҳисобланади. Кўргазма диорасида илк марта катта фуд-корт ишлайди, у ҳам нафақат маҳаллий умумий овқатланиш муассасалари, балки Россиянинг бошқа минтақалари ва хорижий мамлакатлардан умумий овқатланиш муассасалари ҳам ўз маҳсулотларини тақдим этади. Ташкилотчиларнинг ваъда қилишларича, меҳмонлар ва ташриф буюрувчиларга грузин, доғистон, грек, итальян ва бошқа кўплаб дунё халқлари ошхоналари таомларидан татиб кўриш таклиф қилинади. Кўргазмада «ОАВ ёки блогерлар» очиқ сессиясида, шунингдек, модалар намойишида таниқли блогерларни ҳам учратиш мумкин бўлади. Тадбир доирасида алоҳида ўйин ҳудуди кўзда тутилади – ота-оналар кўргазма экспозицияси билан танишиб чиқиш пайтида уларнинг фарзандлари тенгдошлари орасида фойда билан вақт ўтказиши ҳамда педагоглар ва аниматорлар назорати остида қизиқарли маҳорат дарсларида иштирок этиши мумкин. RUSSIA HALAL EXPO га 5 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда: бу бизнес-структуралар савдо ритейли вакиллари, давлат ҳукумат органлари вакиллари ва раҳбарлар, ҳалол саноат экспертлари, жамоат арбоблари, Қозон шаҳри, Татаристон Республикаси ва Россия Федерацияси аҳолиси ва меҳмонлар бўлади. Олий мартабали раҳбарлар, давлат ваколатхоналари ва савдо делегациялари раҳбарлари, вазирлар, Россия ритейли вакиллари, мусулмон олимлари Почетными гостями выставки традиционно станут участники XI Международного экономического саммита «Россия – Ислом дунёси: KazanSummit 2019» XI Халқаро иқтисодий саммити қатнашчилари бўлади.
Абу Муслим |