|
Москвада ҳалол таомлар паззандачилиги мусобақаси бўлиб ўтади |
RussianHalalExpo-2018 Халқаро Конгресс-кўргазмаси бошланишига бир ойдан оз вақт қолди. Ушбу тадбир доирасида 28 апрель куни кўламли пазандачилик томошаси - Halal Food Fest ошхонаси фестивали бўлиб ўтади.
Halal Food Fest – Россия ва бошқа мамлакатлардаги ресторанларнинг бош ошпазлари ва профессионал пазандалар иштирок этадиган пазандаларнинг очиқ мусабақасидир. Иштирокчилар “Энг яхши ҳалол таом” ва “Энг яхши ҳалол десерт” бош номинацияларни қўлга киритиши учун мусобақалашадилар. Ҳар бир шеф профессионал ҳайъатга иккита таом: иссиқ овқат ва десерт тақдим этади.
Ташкилотчиларга кўра, Halal Food Fest иштирокчилар учун мисли кўрилмаган имкониятлар очмоқда: ўз қобилиятларини намойиш этиш ва такомиллаштириш, профессионал ўсишга жиддий туртки олиш ва қимматбаҳо тажрибага эга бўлиш, томошабинларнинг эътиборига сазавор бўлиш. Ресторанлар учун бу ўзларини кенг оммага таништириш, ошпазларнинг маҳоратини намойиш этиш ва хўррандаларни ўзларининг таомлари билан лол қолдириш учун жуда аъло даражадаги имконият беради.
Номинацияга эга бўлишлик ресторан менюсининг сифат ва экологик тозалигининг кафолати бўлиб қолади. Асосий танловдан ташқари бош ошпазлар катталар ва болалар учун маҳорат сирларини ўргатувчи қизиқарли машғулотлар ўтказадилар.
|