|
||||
Маҳсулотларда чўчқанинг яширин ДНКси топилди |
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик соғлиқни сақлаш қўмитаси лабораторияларида текиширилган озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли 20 фоизида чўчқанинг ДНКси борлиги аниқланди. Бу ҳақда мамлакат бош санитар врачи Жандарбек Бекшин маълум қилди, дея хабар беради muftyat.kz. “2018 йилнинг икки ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг 147 та намуналари текширувдан ўтказилди, 757 та таҳлилий текширувлар бажарилди. Намуналарнинг 27 тасида (ёки 19%) маҳсулот маркировкасида кўрсатилмаган чўчқа ДНКси борлиги аниқланди”, - деди у.
|