|
Қозонда “Ҳалол” – ягона миллий стандарти ишлаб чиқилади |
6 декабрь куни Россия Ислом институтида Татаристон муфтийси Комил ҳазрат Самиғуллин ташаббуси билан 2017 йилнинг июлида шакллантирилган «ҳалол» маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги техник қўмитанинг илк йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Islam-today сайтида хабар тарқатилди. Қўмитанинг бош мақсади “Ҳалол” маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасига умумфедерал стандартлаштирилган усулларни жорий қилишдан иборат бўлиб, бу Россия товар ишлаб чиарувчиларига талабни умумийлаштириш ҳамда ички бозорни ўзлаштириш ва маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш имконини яратади. Йиғилиш ишида Россия минтақавий мусулмонлар маънавий бошқармалари, хусусан, Татаристон, Москва ва Санкт-Петербургдан, сут ва гўшт саноати илмий институтлари, “Ҳалол” сертификатлаш қўмита ва марказлари, ишлаб чиқариш корхоналаридан вакиллар қатнашади.
|