|
||||
Истанбулда Helal EXPO кўргазмаси очилди |
Кўргазма ва саммит Туркиянинг Президенти ҳомийлигида Lutfi Kirdar кўргазма-конгресс марказида бўлиб ўтмоқда. Очилиш маросимида Туркия Президенти Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг очилиш маросими муносабати билан йўллаган нутқи ўқиб эшиттирилди. Хабарда мусулмонларга ҳалол маҳсулотлар ва хизматларни етказиб бериш нақадар муҳимлиги ва бу соҳада ишончли платформа яратиш кераклиги алоҳида таъкидланди. Ҳужжатда қайд этилганидек, ҳалол маҳсулотлар сертификатларини берадиган ягона марказ яратиш айни дамда жуда зарур. Helal EXPO кўргазмаси ва саммитдан кўзланган мақсад ҳалол савдони ривожлантириш, янги технологияларни тақдим этиш ва янги бозорларга кириб боришдир. Хабарда айтилишича, ушбу воқеалар ҳалол секторнинг ривожланишига ёрдам беради. Саммит ва кўргазма бугун ниҳоясига етади ва иштирокчилар сони 7500 дан ортиқ кишини ташкил этади.
|