|
||||
Алмати шаҳрида ҳалол маҳсулотлар ярмаркаси бўлиб ўтади |
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида биринчи марта ҳалол маҳсулотлар ярмаркаси ташкил қилинади. Ярмаркада Қозоғистон Мусулмонлари Диний идорасидан ҳалол сертификатини олган маҳсулотлар намойиш этилади.
Ярмарка 11-12 ноябр кунлари Алмати марказий масжиди ҳудудида ташкил этилади. Қозоғистон Мусулмонлари Диний идорасининг “Ҳалол маҳсулотларни стандартлаштириш” бўлими томонидан сертификатланган 30 дан ошиқ компания ўз маҳсулотлари билан қатнашадилар. Хусусан, гўшт, колбаса, қандолат маҳсулотлари, ичимлик ва бошқа озиқ-овқат таомлари намойиш этилади. Ярмаркада биологик актив қўшимчаларни ҳам учратиш мумкин бўлади. Маҳсулотларга ҳалол сертификатини берадиган махсус бўлим 2014 йил октябр ойида Қозоғистон муфтияти қошида очилган эди. Ҳозирги кунда ушбу бўлим ёрдамида 70 дан ортиқ махсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар сертификат билан ҳалол мақомига эга бўлган. Тошкенбой |