|
Жанубий Корея озиқ-овқат саноати ҳалол мақомига эга бўлмоқда |
Жанубий Корея озиқ-овқат саноати мусулмон диаспорасига ўз эътиборини қаратмоқда, бу ўз навбатида, маҳсулотларга ҳалол сертификати олишга бўлган қизиқишни уйғотмоқда.
Лағмон ва енгил таомлар ишлаб чиқарувчи Nongshim компанияси ҳалол сертификати олишга иштиёқ билдирган компаниялардан бири ҳисобланади. Бу ширкат Пусан шаҳрида махсус ишлаб чиқариш базасига асос солади ва 2011 йилда тез тайёрланадиган Shin Ramyun ва Yukejang Noodle шўрвасини ҳалол-сертификат билан ишлаб чиқара бошлайди. Янги ҳалол маҳсулотлар бозорга кириб келиши билан савдо-сотиқда кескин ўсиш кузатилади ва бу ширкат айни дамда ўз лағмонларини Саудия Арабистони, Қатар ва БАА каби давлатларга экспорт қилади. 2014 йил ноябр ҳолатига Nongshim номи остидаги маҳсулотлар олди-сотдиси 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. 2013 йили яна бир KJ Cheil Jedang ширкати ўзининг 433 хилдаги маҳсулотларига Малайзия Ислом Ривожланиш Ташкилотидан (JAKIM) ҳалол сертификатини қўлга киритди. Эндиликда ширкат ўзининг ҳалол маҳсулотларини Малайзия ва Сингапур бозорларига экспорт қилмоқда. Келажакда экспорт кўламини кенгайтириб Индонезия ва Яқин Шарқ давлатлари бозорларига чиқишни режалаштирган. Жанубий Корея озиқ-овқат маҳсулотлари рақобатчиларидан бири OurHome ширкати ҳам ўзининг қадоқланган кимчиларига Жанубий Кореяда бундай сертификат берадиган ягона ташкилот ҳисобланадиган Корея Мусулмонлари Иттифоқидан ҳалол сертификатини олди. Бунинг учун у ишлаб чиқариш жараёнидан майда қисқичбақа қайласи (ҳанафий мазҳабига кўра балиқдан бошқа денгиз таомларини истеъмол қилиш жоиз эмас) ва винони чиқариб ташлади. Шунингдек, Pepero, Crown Confectionery ва Orion Group (Choco Pies) каби қандолат маҳсулотлари таъминотчилари ҳам ҳалол сертификатига эга бўлиш учун маҳсулот таркибида бир қанча ўзгаришларни амалга оширишди.
Тошкенбой |