|
||||
АҚШнинг Сиэтл шаҳрида ҳалол ипотека хизматини ишга туширишмоқчи |
Ҳозирги пайтда Сиэтлда 200 мусулмон истиқомат қилади. МуслимЭконинг ёзишича, шаҳар мэри Вашингтон штатида мусулмонлар эҳтиёжи учун ҳалол ипотека қарз олишни жорий қилишни кўриб чиқаётганини эълон қилган. Ўз динининг аҳкомлари туфайли ипотека кредитидан фойдаланмайдиган мусулмонларга уй-жой олишни осонлаштириш ва шаҳардаги диний озчилик қатламини молиялаш мақсадида Сиэтл мэри Эд Мюррей шундай ташаббус билан чиққан. Мюррей ушбу режани амалга ошириш учун уй-жойга ихтисослашган нотижорат жамиятлар, молиявий компания ва илғор мусулмон тадбиркорларни жалб қилмоқчи. Ибн Маъруф таржимаси |