|
||||
Швециялик сиёсатчи «ҳалол гўшт»ни.... мўжизавий деб атади! |
Швециялик сиёсатчининг ҳалол гўштнинг сеҳрли кучи ва уни истеъмол қилган инсонни мусулмонга айланишига сабаб бўлиши ҳақидаги сўзлари кескин эътирозларга сабаб бўлди.
Мамлакатдаги аҳолининг 20 фоизи қўллаб-қувватловчи “Швеция демократи” (Sweden Democrat) номли ултра ўнг миллий партияси, мактабларда ҳалол гўштни таъқиқлаб қўймоқчи. Партиянинг Хеби миллий қаноти етакчиси Макл Охман (Michael Ohman) сўзига кўра: “Агар ҳалол гўшт истеъмол қилсангиз, cиз мусулмон бўлиб қоласиз”. Репортер томонидан депутат ҳалол гўштнинг мўжизавий таъсири бор деб ишонади-ми деб сўраганида, Майкл Охман: “Ҳа, албатта. Биз бу ҳақда огоҳлантирган эдик. Улар ҳамма жойга ҳалол гўштни тиқиштирмоқдалар”, - деб жавоб берган. Майкл Охман швеция демократлари партиясининг Хеби кичик шаҳарчаси аъзоси бўлиб, шаҳарча Стокгольмдан шимоли-ғарб тарафда 115 километр узоқликда жойлашган. Шунингдек, у маҳаллий мактабларда ҳалол гўшт таъқиқланишини ҳоҳлашини айтган. Охманнинг фикрича, ҳалол гўштнинг Швецияда оммавий тус олиши, мамлакатда ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ҳилоф келади.
|